Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Расман: ОКМК грузиялик футболчи трансферини эълон қилди News

Расман: ОКМК грузиялик футболчи трансферини эълон қилди

Олмалиқ жамоаси навбатдаги трансфери ҳақида маълумот берди.

"Эркин агент мақомидаги тажрибали таянч ярим ҳимоячи — Гиорги Папава жамоамизга қайтди. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди", – дейилади олмалиқликлар хабарида.



Гиорги Папава 1993 йил 16 февралда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини "Динамо" Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг "Неа Саламина" ва Грузияда "Дила Гори", "Рустави" ҳамда "Гагра" жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси ҳам айнан "Гагра" ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида, Папава 2022 йилги Суперлига мавсумининг иккинчи қисмида ОКМКга келиб қўшилганди. Ўшанда Папава "кончилар" сафида 13 ўйинда ҳаракатланиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ижро этган. 2023 йилги Суперлига мавсумининг биринчи қисмини эса пойтахтнинг "Пахтакор" жамоасида ўтказган Папава 3 та ўйинда майдонга тушган.

Папава фаолияти давомида 298 та ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 8 маротаба тўп киритган.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика