Latest news

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  6 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  1 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  16 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Расман: "Насаф" структурасида ўзгариш бўлди News

Расман: "Насаф" структурасида ўзгариш бўлди

Бугун “Насаф” футбол клубида жамоа президенти, Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шухрат Асланов бошчилигида таҳлилий ва танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида жамоанинг ҳозиргача эришган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Мажлис давомида клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар клуб директори сифатида фаолият олиб борга Сергей Кучеренко ўрнига Юсупов Алишер Исмаилович тайинланди.

Алишер Юсупов ҳозирга қадар Шўртан газ-кимё мажмуаси тижорат департаментида меҳнат фаолиятини олиб борган. Рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Сергей Кучеренко — “Насаф” футбол клуби бош директори биринчи ўринбосари, спорт директори вазифасида фаолиятини давом эттириб, футбол мактаби, турли ёшлардаги аёллар ва эркаклар футбол жамоаларини мувофиқлаштириш, спорт масалаларига жавоб беради.

Ўзингизга маълум, “Насаф” нафақат юртимизда балки халқаро майдонда ҳам ўз ўрнига эга жамоа. Шу ўринда клуб президенти Алишер Юсуповга “Насаф” футбол клубини халқаро нуфузини ошириш, тижорий фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мухлислар билан янада яхши ишлаш каби вазифаларни белгилаб берди.

Юсупов Алишер Исмаилович ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган жойи
: Ўзбекистон
Миллати: ўзбек
Туғилган йили: 06.03.1985
Маълумоти: Олий

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати



⚡️ Эшитдик-да! "Насаф" бош менежери Сергей Кучеренко ўз лавозимини тарк этди        

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика