Latest news

13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  16 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  5 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  8 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7

Расман: Жасур Яхшибоев "Навбаҳор"га ўтди News

Расман: Жасур Яхшибоев "Навбаҳор"га ўтди

Кеча "Эшитдик-да!" рукни орқали Жасур Яхшибоев Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! "Навбаҳор" Жасур Яхшибоев билан музокара олиб бормоқда

Бугун ана шу хабар ўз тасдиғини топди. "Навбаҳор" матбуот хизмати қанот ҳужумчиси Яхшибоев жамоага келиб қўшилгани ҳақида маълумот берди.

Жасур 1997 йил, 24 июнда Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрида туғилган. Жасур Яхшибоев катта футболдаги фаолиятини 2016 йили "Пахтакор"да бошлаган. Пойтахтликлар таркибида 2019 йилнинг ярмигача тўп тепган футболчи ўша йилнинг 2-даврасини Олмалиқнинг АГМК жамоасида ўтказади. Шундан сўнг, ҳужумчи фаолиятини хорижда давом эттиради. Яхшибоев 2020 йилги мавсумни  Беларуснинг "Энергетик-БГУ" (Минск, 1-давра), "Шахтёр" (Солигорск) жамоаларида ўтказади.

Сўнгра фаолиятини Польшанинг "Легия" (Варшава, 2021 йилнинг 1-давраси), Молдованинг “Шериф” (Тирасполь, 2021 йилнинг 2-давраси, 2022 йилнинг 1-давраси) жамоаларида давом эттирган Жасур Яхшибоев ўтган йилнинг кузида "Шериф" таркибида Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи баҳсларида Мадриддаги машҳур "Сантьяго Бернабеу" стадионида таниқли дарвозабон Тибо Куртуани доғда қолдириб, "Реал" дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган ва ўша ўйинда тирасполликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

"Шериф"дан сўнг "Легия"га йўл олган маҳоратли ҳужумчи бир неча кун олдин польшаликлар билан тузилган шартномани бекор қилиб, юртимизга қайтишга қарор қилди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика