Latest news

00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  0 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  0 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0

Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди News

Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди

ЎзФҲМ матбуот хизмати футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ – “Оил Стар" ўйинидаги баҳсли вазият юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилди.

БМБ - "Оил Стар" учрашувининг 40-дақиқасида номинал меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп амалдаги чемпионларнинг 17-рақамли футболчиси қўлига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакамлар Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.   Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан рефериларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди. Бугун эса ЎзФҲМ ушбу ҳолат бўйича ҳакамларга тегишли жазо тайинлади:

"Футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ - "Оил Стар" баҳси ҳакамлари Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов ўйинда йўл қўйган хатолари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда биринчи ҳакам Анатолий Рубаковга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигаси учрашувларидан ярим мавсумга четлатиш ва қуйи лигага тушириш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Иккинчи ҳакам Никита Афиногенов Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигасидан иккита турга четлатиш ва ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди", -дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика