Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди
06 jan 10:34
News
Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди
Клаудио Раньери "Рома" мураббийи сифатида "Лацио" билан барча дербида ғолиб чиқди.
"Жаллоросси" кеча Раньери қўл остида А Серия 19-тур доирасидаги "Лацио" (2:0)га қарши ўйинда ғолиб чиқди.
Раньери "Рома" устози сифатида Рим дербисидаги 5та ўйиндан 5тасида ғолиб чиқди. 73 ёшли мутахассис А Серияда буни уддалаган илк мураббий бўлди.
Раньери 2024 йилнинг ноябрида фаолиятида учинчи бор "Рома"ни қабул қилиб олди. Римликлар барча мусобақаларда сўнгги 4та ўйинда мағлуб бўлишмаяпти ва 23 очко жамғарган ҳолда А Серияда 10-ўринда боришмоқда.
Link :
Source : x.com/OptaPaolo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments