Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар News

"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар

Спорт диетологи Аманда Санчес муқаддас Рамазон ойида рўза тутадиган профессионал футболчилар қандай қийинчиликларга дуч келиши ва ушбу даврда қандай стратегия қўллаш кераклиги ҳақида гапириб берди.

Рўза ва катта юкламалар:

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Рамазон ойи 18 февралда бошланди ва 19 мартга қадар давом этади. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу давр футболчилардан катта ирода талаб қилади:

"Физиологик ва психологик жиҳатдан бу профессионал футболчи учун ҳақиқий синовдир, чунки улардан юқори жисмоний фаоллик талаб этилади. Жараҳат олиш хавфини ва ишчанлик пасайишини камайтириш учун овқатланиш ва сув ичиш режимини тўғри режалаштириш жуда муҳим.

Топ-клубларда тиббий штаб футболчининг максимал формасини сақлаб қолиш мақсадида бир қатор текширувлар ўтказиши одатий ҳол. Яхши режалаштириш ва тўғри стратегия орқали ўйинчи бунга бемалол мослаша олади. Балки у ўзининг мутлақ чўққисига чиқа олмас, лекин, албатта, жуда юқори самарадорлик даражасига эриша олади," — деди Санчес.

Диетологнинг рўзадор футболчилар учун тавсиялари:

Аманда Санчес ифторлик ва саҳарлик вақтида рационга нималарни қўшиш кераклигини алоҳида санаб ўтди:

Оқсиллар: Товуқ ёки балиқ каби тез ва осон ҳазм бўладиган оқсилларни истеъмол қилиш;

Углеводлар: Энергия ўрнини қоплаш учун гуруч, макарон ёки картошка;

Фойдали қўшимчалар: Таркибида клетчатка ва табиий шакар бўлган хурмони рационга киритиш;

Гидратация: Организмда сув балансини ушлаб туриш учун етарли миқдорда сув ва электролитлар ичиш.

Бугунги кунда Европанинг топ-клубларида ҳаракат қилаётган кўплаб мусулмон футболчилар тўғри тузилган график эвазига Рамазон ойида ҳам майдонда ажойиб натижалар қайд этиб келишмоқда.

Rating: +3   

Comments

   
25 feb 18:12:43
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Футболидан гиибати купайб кеттию а бу маймуннинг
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика