Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  18 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз" News

Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Учрашувни яхши бошлагандик. Биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига 2 та гол уришни уддасидан чиқдик. Шундан сўнг жамоа ўйинида бир оз пасайиш ва хотиржамлик кўзга ташланди. Бу ҳолатдан рақиблар унумли фойдаланишди ва ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб захирадан футболчиларни ўйинга ташладик. Ўзгаришлар самарасини берди ва яна 2 та гол уришнинг уддасидан чиқдик. Ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларимизни табриклайман. "Динамо" жамоасига эса навбатдаги ўйинларда омад тилаймиз.

- Жамоанинг айни дамдаги имкониятларидан келиб чиқсак, чемпионлик вазифаси ҳам кун тартибида борми?

- Биз ҳозир навбатдаги рақиблар ҳақида ўйлаяпмиз. Жамоамиз бош мураббийи Иван Бошкович ҳам дисквалификациядан сўнг майдонга қайтади. Олдинда бизни кубок доирасида "Нефтчи"га қарши ўйин кутаяпти. Шу учрашувда стадион трибуналари мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Биз ҳозир бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз. Чемпионлик ҳақида саволингизга келсак, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз, албатта барчаси иккинчи даврада қайд этадиган натижаларимизга боғлиқ.

- Жамоа легионерлари яхши ўйин кўрсатишмоқда. Биринчи давра якунидан сўнг трансферлар режаси қанақа?

- Легионерларимиз савияси анчайин яхши. Улар жамоамизга таклиф этилишидан олдин ўз клубларида етакчилардан бўлишган. Дориев тўпурарлар жадвалида яхши натижа кўрсатаяпти масалан. Давралар оралиғида маҳаллий футболчилардан кузатиб юрганларимиз бор, балки амалга ошса 3-4 нафар янги номлар таркибимизда пайдо бўлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика