Latest news

19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  0 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  17 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  1 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  9 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  8 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  6 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12

Қуролли босқинчилар Роберто Баджонинг уйига бостириб киришди News

Қуролли босқинчилар Роберто Баджонинг уйига бостириб киришди

Италияда қуролли жиноятчилар тўдаси Роберто Баджонинг уйига бостириб кириб, унинг бошига зарба берди, деб хабар бермоқда "Corriere della Sera".

Футболчининг Альтавилла-Вичентинадаги уйига ҳужум 20 июнь куни кечқурун содир бўлди. Ўшан маҳал оила Евро-2024 доирасидаги Италия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйинни (0:1) томоша қилаётган эди. Жиноятчилар Баджо ва унинг оиласини уйдаги хоналардан бирига қамаб, бир соатча ушлаб туришган. 57 ёшли футболчи ҳужумчиларга қаршилик кўрсатишга уринган, бироқ унинг бошига тўппонча билан зарба берилган. Натижада у кўп қон йўқотган.

Босқинчилар бутун уйни ағдар-тўнтар қилиб, соатлар, тақинчоқлар ва пулларни ўғирлаб кетишган. Зарарнинг аниқ миқдори ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.

Баджо жиноятчилар кетганини пайқагач, эшикни бузган ва полицияни чақирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланувчилардан кўрсатмалар олиб, видеокузатув камераларини кўриб чиқишмоқда.

Воқеадан сўнг Баджо касалхонага ётқизилган ва унга бир нечта чок тушган. Оиланинг бошқа аъзолари жабрланмаган.

Роберто Баджо 1993 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган. "Ювентус" билан УEФА Кубоги, чемпионлик ва Италия Кубогига эришган. Италия терма жамоаси таркибида футболчи 1994 ва 1990 йилларда мос равишда Жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика