Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда
24 apr 01:20
News


Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александер Чеферин Қозоғистонга ташрифи доирасида нафақат пойтахт, балки мамлакатнинг жанубий пойтахти – Олмаотага ҳам боришни режалаштирмоқда.
Маълум бўлишича, Чефериннинг Олмаотага бориши "Қайрат" футбол клуби эгаси Қайрат Боранбаевнинг таклифи билан амалга оширилади. УЕФА раҳбари клуб инфратузилмаси – бешта тўлиқ ўлчамли футбол майдони, замонавий тиббиёт маркази ҳамда ўйинчиларни тиклаш ва тайёрлаш учун жиҳозланган спорт мажмуаси билан танишади.
Олмаотага ташриф Чефериннинг Қозоғистондаги дастурининг муҳим қисми бўлиши кутилмоқда. Бу УЕФА ва миллий футбол ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Чеферин 25 апрель куни Остонада бўлади ва у ерда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашади. УEФА президентининг ташрифи ҳар йили апрель ойининг охирида нишонланадиган Қозоғистон футболи кунига тўғри келади.
Link :
Source : sports24.kz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
11:51
"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти 3

Comments