Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди
08 jan 16:50
News
Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди
Қозоғистон футбол федерациясидаги аҳвол билан яхши таниш бўлган инсайдер, бош мураббий Станислав Черчесовга ЖЧ-2026 саралашидаги дастлабки икки учрашувда имконият берилишини маълум қилди. 22-март куни қўшниларимиз мундиал саралашидаги юришини Уэльсга қарши ўйин бошлайди. 25-март санасида Лихтенштейн билан тўқнаш келади.
"Асосий муаммо катта миқдордаги товон пулида. Дастлабки икки учрашувда 2,3,4 очко қўлга киритилса, бу бошқа масала. Жорий йилнинг май ойида "1+1" схемаси бўйича тузилган шартнома ўз якунига етади. Черчесовнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган уч нафар хорижлик мутахассис бор" - дея хабар бермоқда манба.
61 ёшлик мураббий Қозоғистон терма жамоасини 2024 йил июнь ойидан бери бошқариб келмоқда. Қозоқ миллий жамоаси Черчесов қўл остида 6та баҳсда иштирок этди ва 5та учрашувда мағлубиятга учраган ҳолда Миллатлар Лигасининг "С" равона бўлганди.

Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments