Latest news

16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  0 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  8 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   2 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  12

Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди News

Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди

Кеча ЦСКА Москва жамоаси Россия Кубоги финалида зафар қучди.

Бу ғалаба нафақат клуб учун, балки ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ҳам эсда қоларли воқеа бўлди дея оламиз. Жамоанинг ёш юлдузи — Аббосбек Файзуллаев "армиячилар" сафида Россия футболидаги илк катта совринига эришди. У шундай йирик мусобақани ютиб олган илк ўзбекистонлик футболчи эмас, албатта. Ундан аввал ҳам бир қатор юртдошларимиз Россия майдонларида совринлар ютиб, миллий футболимиз шарафини ҳимоя қилганлар. Қуйида ана шу юлдузлар ҳақида.

Миржалол Қосимов — "Алания"

Ўзбекистон футболининг афсоналаридан бири Миржалол Қосимов 1995/1996 йилги мавсумда "Алания" (Владикавказ) таркибида Россия чемпионатида ғолиб чиққан. Ўзбек футболининг афсонаси ҳисобланган Қосимов жамоанинг асосий таркиб футболчиси ва муҳим фигураларидан бири бўлган ва ярим ҳимоядаги ўзининг оқилона ўйини билан жамоасига катта ёрдам берган. Бу орқали у жамоаси билан Еврокубокларга йўлланмани қўлга киритган. 

Валерий Кечинов — "Спартак"

Тошкентда туғилган Валерий Кечинов Россия футболидаги энг муваффақиятли ўзбек легионерлардан бири сифатида эътироф этилади. У Москва шаҳрининг машҳур "Спартак" клуби сафида 1993–2000 йиллар давомида олти марта Россия чемпиони, бир марта Россия Кубоги ғолиби бўлган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида у ўз давридаги энг ёрқин ўйинчилардан бири саналган. 


Владимир Маминов — "Локомотив"

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган яна бир футболчи — Владимир Маминов, Москванинг "Локомотив" жамоаси сафида бир неча йиллар давомида тўп тепган. У фаолияти давомида 2 марта Россия чемпиони (2002, 2004), 5 марта Россия Кубоги ғолиби, 2 марта Россия Суперкубоги соҳибига айланган. Владимир Маминов ўзининг майдондаги ақлли ҳаракатлари, паслари ва майдонни кўра олиши билан эътироф этилган.

Александр Гейнрих - ЦСКА

Ўша кезлари Гейнрихга "Пахтакор" менежери Самвел Бабаяндан кутилмаган қўнғироқ бўлганди: "Саша, тезда кийимларингни йиғиштир. Эртага Москвага учасан. Бу мен учун янги йил ҳангомаси бўлиб кўринди",- дейди Гейнрих. Футболчига Россия гранди ЦСКА қизиқиш билдирди ва шартнома ҳам имзолади. Бироқ катта футболда ўз ўрнига эндигина эга бўлаётган ўйинчи кучли легионерлар соясида йўқолиб қолди. "Армиячилар" сафида бор-йўғи иккита учрашувда майдонга тушди, холос.

"Россияга биринчи борганимда жуда ёш эдим. У ерда футбол ўйнаш осон эмаслигини тушундим. Қийин чемпионат, номдор футболчилар. Ўзим учун керакли хулосаларни чиқарганман", - деганди Гейнрих ўз интервьюсида. Шунга қарамай у ЦСКА билан Россия чемпиони қаторида эътироф этилган.

Алексей Поляков - "Локомотив" (Москва)

Терма жамоамизнинг маҳаллийлаштирилган россиялик кипери Алексей Поляков "Локомотив" билан Россия Кубогида бош совринни боши узра баланд кўтарган. Дарвозабон 2006/2007 йил ушбу натижага эришган. 


Олег Пашинин - "Локомотив"

Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепган Олег Пашинин "Локомотив" мудофаа қўрғонининг мустаҳкам вакили ҳисобланган.  Олег Пашинин "Локомотив Москва" жамоаси билан Россия чемпиони бўлган (2002, 2004). У 1992 йилдан 2007 йилгача "Локомотив" сафида тўп тепган ва жамоа билан бир қатор муваффақиятларга эришган. 


Андрей Фёдоров - "Рубин"

Ўзбекистонлик ҳимоячи футболчилик фаолиятининг якунида "Рубин" билан Россия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган. У 2008 йилги мавсумда Қурбон Бердиев қўл остида мамлакат олтин медалларига эга чиққан. Фёдоров қозонликлар сафида оз эмас кўп эмас 8 йил тўп тепган. 

Вагиз Галиулин - "Рубин", "Тосно"

Андижонлик Вагиз Галиулин жуда ёш вақтидаёқ легионерга айланган ва "Рубин" жамоасига йўл олган. У қозон жамоаси билан Андрей Фёдоров сингари 2008 йил чемпионликни тантана қилган. Бундан ташқари 2017/2018 йилги мавсумда "Тосно" таркибида Россия Кубогида зафар қучган.

Виталий Денисов — ЦСКА, "Локомотив"

Балки кўпчилик биламас, аммо ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов 2005 йили ЦСКА Москва таркибида ҳаракат қилган ва жамоа билан биргаликда УЕФА Кубогини қўлга киритган. Бу ўша давр ўзбек футболчиси томонидан ютиб олинган илк ва ҳозирча ягона Европа клуби соврини ҳисобланган эди. Футболчи ЦСКА билан 2 бор Россия Кубогида (2004/2005, 2005/2006) зафар қучган бўлса, "темирйўлчилар" билан Россия чемпионлиги (2017/2018) ва 2 бор мамлакат кубоги (2014/2015, 2016/2017) соҳибига айланган. 

Rating: +9   

Comments

   
05 aug 04:54:36
Муроджон Болтабойов
Пияатнский пахтактрда уйнаган. Пашинин бн Маминивни Расияадан олиб келишганн. Колган уйинчилар УЗ фукоралари булган Пияатнский хам узбегистонлик булса. Керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика