Latest news

15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  1 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  3 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  3 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  4 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  7 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   9 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  7 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  44 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  4

"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи? News

"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?

Ўзбекистон терма жамоаси КХДРни кичик (1:0) ҳисобида мағлуб этганидан сўнг футбол жамоатчилигида қизиқ фикрлар янгради.

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичида дастлабки учрашувни ўтказди. Қийин кечган учрашувда футболчиларимиз кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қайд этишди, учрашувдаги ягона голга Жалолиддин Машарипов муаллифлик қилди. Шунингдек, дарвозабонимиз Ўткир Юсупов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ дарвозамизга белгиланган 11 метрлик зарбани бартафар этди. Тасанно! Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида бор-йўғи иккинчи маротаба ЖЧ сўнгги саралаш босқичини ғалаба билан бошлади. 

Россия-2018 мундиаль саралашининг охирги босқичини ҳам биз ғалаба билан бошлагандик. "Бунёдкор"да Сурияга қарши кечган қийин учрашувда захирадан майдонга тушган Александр Гейнрих 74-дақиқада ҳисобни очади ва ушбу гол бизга дастлабки уч очкони тақдим этади. Сурияга қарши учрашувдан беш кун ўтар-ўтмас Самвел Бабаян "гвардияси" Доҳада Қатарга қарши ўйин ўтказади. Икки жамоа ҳам эҳтиёткор футбол намойиш этган учрашувда Егор Кримец 85-дақиқада Гейнрихнинг узатмасини боши билан дарвозага тўғрилаб юборади ва гол. Дастлабки икки учрашувда максимал натижа қайд этган терма жамоамизнинг кейинги турларда омади юришмайди, афсуски.



Бироз тарихга назар ташладик, энди кечаги учрашувга батафсилроқ тўхталсак. Миллий терма жамоамизга бефарқ бўлмаган инсонларнинг кўпчилиги терма жамоамиз КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этишига шубҳа қилмаётганди ва барча натижа бўйича хотиржам эди. Ваҳоланки, биз уч очкони олдиндан қўлга киритганмиз. Аслида эса бундай бўлиб чиқмади. Аксинча, ғалабамизнинг асосий омилларидан бири омад биз томонда бўлганида бўлди. Дарвозамиз томон белгиланган 11 метрлик зарбани Ўткир Юсупов бартараф эта олмаганида ўйин сценарийси мутлақ бошқача бўлиши мумкин эди. Тўғри, Юсупов пенальти тепилган вазиятда ажойиб ҳаракат қилди, аммо ҳозирги кундаги терма жамоамизнинг асосий дарвозабонини "пенальтилар устаси" деб бўлмайди. Юсупов терма жамоада биринчи маротаба пенальтини бартараф эта олди ва Суперлиганинг сўнгги 4 мавсумида дарвозабонимиз 2та 11 метрлик зарбани тўса олган.



Футболчиларнинг ўзлари ҳам кечаги учрашувдан кўнгли тўлмагани, терма жамоа бундан-да яхшироқ ўйнай олишини бир неча маротаба таъкидлашди. Хўш, унда муаммо нимада? Гуруҳимизда "аутсайдер" ҳисобланган Шимолий Корея, бир ҳафта давомида сунъий қопламада машғулот ўтказган Шимолий Корея нега бизни бунчалик қийнаб қўйди? Нега 80-дақиқадан сўнг тўпни биздан тўлиқ олиб қўйди? Кўпчиликни қизиқтирган ушбу саволларга Сречко Катанец ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жавоб берди.

"Бизнинг асосий муаммо – футболчиларнинг жисмоний ҳолати. Футболчилар душанба куни жамоамизга қўшилишди. КХДР эса бир неча ўртоқлик ўйинларида иштирок этишга ҳам улгурди", – дея изоҳ берди Сречко Катанец.

"Шимолий Кореяга қарши қийналдик, бу ўйинимиз бўлажак кучлироқ рақиблар учун осон бўлиб қолмайдими? Биз яна нимадир қўша оламизми?", деган саволга эса терма жамоамиз бош мураббийи қуйидагича жавоб берди:

"Биз бор-йўғи иккита машғулот ўтказдик. Иккитагина машғулот билан қандай қилиб қўшамиз? Бунинг имкони бор деб ўйлайсизми?".


Ваҳоланки, жаноб Катанецнинг барча фикрлари тўғри, аммо рақибларимиз биз неча кун машғулот ўтказа олганимиз ёки футболчиларнинг жисмоний ҳолати қандай эканлигига қараб ўтиришмайди. Бу – факт. Прагматик футбол тарафдори бўлган Катанецга энг муҳими очколар сони эканлиги барчага маълум, аммо терма жамоамизнинг ўйин сифатида биз учун қанчалик муҳим? Авваллари Эрон ва Кореяларга қарши даҳшатли ўйинлар ўтказардик. "Жар"да янчиб ташланган Эрон ва япониялик ҳакамнинг хатоси, Хитойга қарши мутлақ доминантлик ва сўнгги дақиқалардаги пенальти ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли мундиал деб аталмиш "кема"га ҳеч чиқа олмаганмиз. Бош мураббий кеча шуни таъкидлаб ўтди.


"Аввалги циклларда Ўзбекистон терма жамоаси чиройли ва томошабоп ўйин намойиш кўрсатган, лекин ЖЧга чиқа олмаган. Бизга эга Жаҳон чемпионати керак", – деди Сречко Катанец.


Табиийки, савол туғилади. Бизга "мундиаль йўлланмаси" деган якуний натижа муҳимми ёки терма жамоамизнинг услуби ва ўйин сифати? Бу саволга ҳар ким ўзича жавоб беради. Энг қизиғи, икки жавоб тўғри, биз ҳеч қачон Жаҳон чемпионатида иштирок этмаганмиз ва мундиаль йўлланмаси биз учун орзу. Ўйин услуби ва сифати эса нафақат терма жамоамизнинг ҳозирги кундаги ўйинларининг томошабоплиги, услуб ва келажак авлодга ҳам таъсир ўтказиши аниқ. Жуда "содда" ва "примитив" футбол ўйнайверсак, индивидуаль томонлама кучли, юқори техникали футболчиларимиз камайиб кетишининг эҳтимоли катта, чунки бизга ёрқин футболчилар эмас, жисмоний жиҳатдан бақувват ва курашувчан футболчилар керак бўлиб қолади. 2014-2016 йилги "Атлетико" Мадрид жамоаси айнан шундай эди — ҳимояда камроқ хато қилиш ва қарши ҳужумда креатив футболчининг маҳоратига таяниш. "Матрасчилар" ўз суюклиларини чиройли футбол билан сийлашмаган бўлса ҳам, яхши натижалар қайд этишган. Орадан 10 йил ўтди ва ҳозирги кунда ҳеч ким Симеоненинг зерикарли футболини эмас, аксинча натижаларини ёдга олади.



Катанец нега бундай ўйнаши ва нега натижа учун барчасини қурбон қилишга тайёрлигининг яна бир сабаби бор. У хорижлик мураббий. Меҳнат шартномаси якунига етган кунидаёқ у Тошкент-Любляна (реал ҳаётда катта эҳтимол билан бундай рейс йўқ) рейсига чипта харид қилади. Ундан кейин ўзбек футболининг ҳозирги аҳволи қандай эканлиги ҳақида кўп қайғуриши амримаҳол. Бироқ унинг ҳам фикри ҳам тўғри, Катанец раҳбарият олдида чиройли футбол намойиш этдик, рақиб дарвозасига шунча зарба бердик ёки тўпга кўпроқ эгалик қилдик дея олмайди. Бундай деса ҳам, футболимиз раҳбарияти бундай натижадан қониқмайди.

Катанец Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида қандай йўл танлаганини кеча билиб олдингиз. Уни қўллаб-қувватлаш ёки танқид қилиш ихтиёрингиз. Марҳамат!



Россия-2018 мундиалининг 3-саралаш босқичидаги дастлабки иккита учрашувни бекорга эсламадим, бу сафарги саралашни ҳам худди 2016 йилдагидек дастлабки икки турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этиш мақсадида яхши ниятда эслаб қўйдим.


P.S. Ҳа, айтганча, бу бор-йўғи биринчи учрашув эди-ку. Балки кейинги турларда терма жамоамиз кучлироқ ва ишончлироқ футбол намойиш этишни бошлар...

Rating: +7   

Comments

+6   
06 sep 17:58:56
Supper Liga
Kotini kovlashda davom etilar ajab emas shu murabbiyni xam tagiga suv quysalaring ! Sizlarga nima yoqmaydi ? Yutsa shunchalik tepalaysanlar agar xudo korsatmasin yutkazib qo'ysa bilmadim nima qilar ekansizlar . Insof bersin xamma jurnalistlarga xam
+6   
06 sep 17:39:21
Shahboz4
Бизни журналислар сссссс ворадида ўзича таҳлил қилавериб жараёни шунчаки кузатолмайди. Ютса эверестга чиқарамиз, ютқазса ер тагига тиқворамиз
+4   
06 sep 18:34:41
negmat karabaev
агар шу бизни журналистла холис булса бир марта айтишдими шу тренерга - биз журналистлар кандай хиссамизни кушишимиз мумкин натижага еришишмизга. факат худики жиноятчини допрос килишади. э, хеч булмаса шуни ёшини хурмат килинглар.
+4   
06 sep 18:22:28
Burxon
Zaybal qvoradide jurnalistlayam
+3   
06 sep 19:18:26
Димка!
бу уйингача биронто уртоклик уйини утказилмади шуни хам унутмангизлар
+3   
06 sep 18:16:55
negmat karabaev
таржумон уялиб кети у журналистларни саволидан охирида. виждон кутармайдида. уйин ютулган яна нима хохлайсилар. нималарди бошида уйлаб уши фикрларини Катанецга тушунтурмокчи. агар сен шундай акли булсанг ол мтжни бошкар. шу КХДРга 4:2 юткизганидику. Катанец айтику - бу дафа кетсам бошка келмайман. нервисида уйнашяпти. олдинги интервьюларида кайси бир журналистимизга айтувди - силар худики галабамизда рози эмасдай.
+2   
06 sep 21:43:30
Don K'arleon
Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов ва Самвел Бабаян МТЖни ўз шахсий томорқаларига айлантириб олишганда қани эди бурро тилли журналистлар, модомики СА ўша пайтлари хам мавжуд эди. Айниқса Холиқов деганлари Бабаянни зўр бериб тешикларини ямаб қўйишга харакат қилгани кечагидек ёдимизда...
+2   
06 sep 21:21:00
F.K.N.
Нима килса камида бизни иккинчи урин билан булса хам ЖЧ га олиб чикса булди. Иложи борича Эрон билан БАА ни узимиздан уткизиб юбормаслигимиз керак. Акс холда эрон билан Баа келишиб бизни колдириб кетиши мумкин. Буни айникса Эрондан кутса булади.
+2   
06 sep 21:18:06
Begali Saidov
Oldingi bosqichda qaysi jamoani qoldirib bu bosqichga keldi Kndr va bularni guruhidagi golib kecha qanday uynadi degan savol bersa jurnalistlar bulardi .Agar shu gal chiqa olmasak futbolchi eki trenermas jurnalistlar aqllsizligi tasirida buladi
+2   
06 sep 20:33:31
Elyor Matkarimov
Shimoli Koreyayam padarka kamandamas bizdan oldingi oʻyinlaridan xulasa chiqarish mumkun xozir fudbol oʻynashni bilmidigon kamandani oʻzi boʻmasa kerak gʻalaba qildik 1 0 mi 3 0mi buni ahamiyati yoʻq glavnisi 3 ochko oldik biz kattaroq hisobda yutishimiz mumkun edi agarki oʻyindan oldin Koreya kuchsiz biz xoxlamasakham yutishimiz aniq bu oʻyinda 99ga 1 biz favoritmiz deb oʻylamaganimizda yigitlar ancha xotirjam boʻlib qolishdi chunki bu biz bilgan avvalgi Koreya deylik xozir Eron yoki Yaponiya boʻlganida bormi nima boʻlardi yigitlar yonardi xozirgi oʻyindn oldingi xotirjamlik boʻmasti yigitlarni koʻzida olov boʻlardi oʻsha 2 kun 3 kunni ichida toʻplay oladi energiyani boshqalarni bilmadimu men terma jamoaga ishonaman 100 foizlik natija bilan chiqamiz jaxon chempionatiga xatolardan xulosa chiqarishadi muhimi bizda 1 turda 3 ochko bor davomiy boʻlsin
+2   
06 sep 19:36:50
Рахимов 87
Сал уйлаб мақола ёзиш керакда Катанец билан бир неча кун булган футболчиларда қандай қилиб техника, индивудал уйин йуқолиб кетади футболчилар асосий фаолиятини клубда давом эттиради ва уша клубига мослашиб боради. Бу журналист футболни тушунса мақола чиқарсин. Ким булса мақола ёзаверадими
+2   
06 sep 19:15:07
Ismoil Yuldoshev
Avstiroliya yutqazgan,kareyaning janubidagilar,sovutlar durrang o‘ynashgan kunda ko‘ngildagidek harakat qilmagan yigitlarni tanqit qilish kerak emas. Saralashdagi hamma tj g‘alabalar orqali jchga chiqishni ko‘zlashyapti. Kechagi natijalardan hulosa qilsak,oson bahs yirik hisob bo‘lmaydi.
+2   
06 sep 18:41:25
SHohjahonErgashev
Bu juenalistlarni yozganini o‘qiganda odamni ko‘ngli aynib qayt qivoradi. Jurnalist deb ham bo‘lmaydi bularni manqurt g‘iybatchilarni.
+2   
06 sep 18:40:57
SHohjahonErgashev
Bu juenalistlarni yozganini o‘qiganda odamni ko‘ngli aynib qayt qivoradi. Jurnalist deb ham bo‘lmaydi bularni manqurt g‘iybatchilarni.
+2   
06 sep 18:18:03
nasaf
Ҳусниддин, Остон, Элдор бир бош баланд
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика