Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  3 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди? News

Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди?

Суперлигамизда тўп тепаётган Қирғизистон терма жамоаси футболчилари билан суҳбатлашдик. Улар Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан нималар дейишди?

10 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари Бишкекда ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳси доирасида тўқнаш келишади. "Долон Омурзаков" стадионида ўтказиладиган учрашув 19:00да старт олади. Сайтимиз ижодкорлари эса, Қирғизистон терма жамоаси футболчилари билан суҳбат қуришди ва бўлажак учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.


"Яхши тайёргарлик кўрдик ва тайёргарлик кўришда давом этмоқдамиз. Қийин гуруҳдан жой олганмиз, аммо натижага эришиш учун қийинчиликларни енгиб ўтишимиз керак. Эронга қарши биринчи учрашув қийин кечди. Кучли рақиб билан тўқнаш келдик. Биз энг яхши ўйинимизни намойиш этдик ва муносиб курашдик деб ўйлайман. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз. Ҳар бир учрашув ва ҳар бир рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз.

Биз ҳар бир ўйинга тайёрмиз. Рақиб ким бўлишидан фарқи йўқ. Майдонда энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Рақибимиз Эрон бўладими ёки Ўзбекистон фарқи йўқ" - дея фикр билдирди Кожо Жоэль




"Эрондаги учрашувда барча кўрсатмаларни бажардик. Яхши тайёргарлик кўрдик ҳам, аммо Эрон об-ҳавоси ҳали ҳамон иссиқ. Бу бизга бироз ноқулайлик туғдирди. Сифатли ўйин намойиш этдик ва хавфли вазиятлар ҳам ярата олдик. Дастлабки икки учрашувдан кутилмаларимиз ижобий. Мақсадимиз кейинги босқичга йўл олиш. Қисқа вақт ичида, учинчи бош мураббий билан ишламоқдамиз. Мураббийлар алмашинуви бизга катта таъсир ўтказгани йўқ. Таркиб узоқ вақтдан бери бирга ўйнаб келмоқда ва барча футболчилар бир-бирини яхши билишади. Янги бош мураббийимиз билан бор-йўғи битта расмий ўйин ўтказдик холос. Бизга бироз вақт керак. Мураббийнинг ишини баҳолаш учун камида бир нечта учрашувда иштирок этишимиз керак. Биз кеча Бишкекка қайтиб келдик. Ўйинга қадар иккита машғулот ўтказамиз. Узоқ парвоздан сўнг тикланиб олишимиз учун вақт керак бўлди. Ўзбекистонга қарши учрашувда фақатгина ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз" - деди Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин





"Эронга қарши учрашувда узоқ парвоздан сўнг ўйинга яхши тайёргарлик кўра олмадик. Аламли мағлубиятга учрадик, сабаби гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Эрондан очко билан кетишимиз мумкин эди. Мағлубиятга учраганимизга ягона сабаб - реализация. Тўғри, терма жамоамиз бош мураббийси ўзгарди, аммо ҳозирги мураббийимиз бунга қадар ёшлар терма жамоасида ишлаган ва деярли барча футболчилар билан таниш. Маҳаллий чемпионатимизда ҳам фаолият олиб борган. Жамоада катта ўзгаришлар рўй бермади. Ўзбекистонга ҳам тайёргарликни кўришни бошладик. Жамоани таҳлил қилиб чиқяпмиз" - дейди "Пахтакор" футболчиси Кими Мерк


Rating: +1   

Comments

+5   
08 sep 22:48:04
Nodirbek Axmedov
Термамиз агарда шу қирғизларни мағлуб этолмаса, ЖЧ га чиқмагани маъқул
+1   
09 sep 00:57:02
Fanat_Euro_football
Reply to comment by Fc Muynak sity
2:1 урамиз машариповдан шедевр гол курамиз 2 голни остон уради худога минг катла шукур шу иккита хужумкор уйнчимиз бор состав тирик
Shu ikalasi bomasa Abbos bilan Erkinov oynardi
+1   
08 sep 23:31:20
Fc Muynak sity
Амоновга хам имконият бериш керак хужумда айримлардан холати анча яхши биламан кимгадир ёкмайди лекин зборний бир кишига боглайдиганлар диккатига футбол бу жамовий уйин так что Амонов хозир зур формада
+1   
08 sep 23:28:16
Fc Muynak sity
1.Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 11.Остон Ўрунов, 13.Шерзод Насруллаев, Аббос Файзуллаев Амонов 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Агар шу таркиб тушса хужумда остон билан машарипов булса эрон Япония Кореяни хам макилатамиз
+1   
08 sep 23:22:25
Fc Muynak sity
Остон билан машарипов бор состав тирик шу 2 таси бор уйнимизда жон бор худо холаса 2:1 урамиз
+1   
08 sep 23:20:58
Fc Muynak sity
Reply to comment by Nodirbek Axmedov
Термамиз агарда шу қирғизларни мағлуб этолмаса, ЖЧ га чиқмагани маъқул
2:1 урамиз машариповдан шедевр гол курамиз 2 голни остон уради худога минг катла шукур шу иккита хужумкор уйнчимиз бор состав тирик
+1   
08 sep 23:01:06
Futbol Uchun
Иштиёқ зўрку.Футболчиларимиз хотиржамликка берилмаса албатта ғалаба билан қайтамиз.
   
09 sep 12:07:53
safo78
Тепадаги юзерни гапига 100% кушиламан.
Агар Киргизистонни ютиш муаммога айланса,ЖЧ чикмаганимиз макул...
   
09 sep 10:26:26
Жахонгир-9
Reply to comment by Fc Muynak sity
Амоновга хам имконият бериш керак хужумда айримлардан холати анча яхши биламан кимгадир ёкмайди лекин зборний бир кишига боглайдиганлар диккатига футбол бу жамовий уйин так что Амонов хозир зур формада
Негадир кайсар мураббий факат Шомуродовни куради.тугри Шомуродов яхши уйинчи лекин 100 тадан 5 та ударни реализация кила олади. Колганларини брак килади.Шомуродов рекакцияси яхши лекин охирги зарбага келганда оксайди доим.
   
09 sep 10:13:15
Менинг исмим КЕН
Қирғиз футболчиларигаям жа унақа паст баҳо беришимиз тўғри эмас менимча. Ҳозир ЮТЮБда Эрон билан ўйинини кўриб чиқиб, шундай хулосага келдим-ки, бу биз билган олдинги Қирғизистон эмас экан. Ўйини анча ривожланган. Ўтказиворилган голга сабаб ҳам майдоннинг расволиги. Қандай қилиб бунақа Йўлчининг чопонидек бўлиб ётган майдонда футбол ўйнаш мумкин, ақлга сиғмайди. Гол бўлган вазиятда тўп келиб дарвозабоннинг олдидаги ямоқ жойда сакраб кетиб, дарвозабонни дезоринтировать қилиб қўйди, менимча. Умуман олганда, қирғиз биродарлар тенгма-тенг ўйнади десаям бўлади. Анча хавфли вазиятлар яратишди. Дарвозагаям анча хавфли зарбалар беришди.
   
09 sep 08:14:09
Dilmurod Umarov
Terma jamoamizga omad,yirik hisobda g'alaba qozonish nasib etsin
   
09 sep 07:25:35
Jamshid Suyunov
JASURBEK YAHSHIBOYEVGA ham imkoniyat berish kerak.
   
09 sep 00:36:16
SO'G'DIYONA Jizzax
Reply to comment by Fc Muynak sity
2:1 урамиз машариповдан шедевр гол курамиз 2 голни остон уради худога минг катла шукур шу иккита хужумкор уйнчимиз бор состав тирик
Хаа нимасини айтасиз составда коганла шашка уйнаяпти. Сиззи шу 2 та уйинчиз футбол уйнаяпти. Агар шу 2 ласини уйини очилмей коса биринчи сиз шу иккаласини сукасиз. Хамма футболчила мехнат киляпти 2 ласимас.
   
08 sep 23:25:37
Акрамжон Халилов
Reply to comment by Nodirbek Axmedov
Термамиз агарда шу қирғизларни мағлуб этолмаса, ЖЧ га чиқмагани маъқул
Ҳа гапингиз тўғри, ЖЧ чиқамиз деб орзу қиламизу лекин гуруҳда ҳаммага очко улашиб қайтиб келиш ҳам яхши эмас, бунинг учун хозирги гуруҳдан фақат биринчи ўрин билан чиқишимиз шарт.
   
08 sep 23:11:35
Alyosha
Киргизистон футболи анча усган! Узбекистон га кийин булиши тайин! Бир нима дейиш кийин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика