Latest news

13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  18 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  9 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7

Қаршига чемпионлик қайтадими? News

Қаршига чемпионлик қайтадими?

Бугун аёллар футболига эътибор қаратамиз.

2022 йилда амалдаги чемпионнинг ишлари ўхшамаётган бўлса, "Бунёдкор-W" ҳозирча 2-поғонада турибди. "Севинч" эса 3 йиллик танаффусдан кейин яна тахтга қайтмоқчи. Қуйида шу ҳақда...

"Сўғдиёна-W" курашдан чиқдими?

Ўтган мавсум охирида "Олтин дубль" қайд этган Жиззах клуби айни пайтда мусобақа пешқадамидан 7 очко ортда қоляпти. Бу фарқ сўнгги 4 турда йўқотилган 6 балл туфайли катталашиб кетди. 

Жамоа мавсум якунида 1-ўринда бўлмаслигини йил аввалида ҳам тахмин қилиш мумкин эди. Чунки "Сўғёдиёна-W" етакчиларининг рақобатчи клублар сафига бориб қўшилиши "бўрилар" раҳбарияти жорий мавсумга жиддий қарамаётгани тўғрисида тасаввур пайдо қилди.

Шерали Бобоқулов шогирдларидан чемпионликни сақлаб қолиш учун кейин 5 ўйинда 7 очколик фарқни йўққа чиқариш талаб қилинади.

"Қалдирғочлар" бўш келмаяпти 

"Бунёдкор" қизларининг ҳозирги ҳолатига жамоа йигитлари ҳавас билан қараса, арзийди. Аммо кумуш медаллар Элмира Гулямовани қониқтирмаслиги аниқ. Унинг шогирдлари кеча "Металлург-W" дарвозасига жавобсиз 11та тўп киритишди.

"Бунёдкор-W" чемпион бўлишни истаса, қолган ўйинларнинг барчасини ютади ёки Қарши клубининг қоқилишини кутади.

Рекорд янгиланадими?

"Севинч" эса, ниҳоят, уйғонди. Йил бошида "Насаф"га қўшиб юборилган жамоа қизлари 11-турдан бери мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди. Қашқадарёлик қизлар нафақат очко тўплаш, балки голеадорлик борасида ҳам бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлишяпти: 17 ўйинда 107 та гол.

"Севинч" тарихида фақат 2 бор бундан яхшироқ натижа қайд этилган: 2018 йил — 148, 2019 йил — 132 гол. Демак, бу йил аёллар футболидаги энг совриндор жамомизнинг сермаҳсуллик борасидаги шахсий рекорди янгиланиши мумкин.

"Навбаҳор-W"да пасайиш

Ўтган мавсумни жадвалнинг 2-қисмида етакчи сифатида якунлаган наманганлик қизлар бу йил энг ёмон натижани қайд этишяпти. Жамоа 17 ўйинда тўплаган 1 очкоси билан Олий лигада мутлақ аутсайдер бўлиб турибди. Ўз дарвозасидан нақ 91та тўп ўтказиб юборган "лочинлар" рақиб посбонларини атиги 4 марта ранжитишди. Бу кетишда "Навбаҳор" қизлари келаси мавсумни Биринчи лигада бошлаши ҳеч гап эмас.

Тўпурарлар пойгаси

Бу борадаги кураш 2 киши ўртасида кечмоқда. "Сўғдиёна-W" форварди Диёрахон Ҳабибуллаев ҳозирча чемпионатнинг энг яхши снайпери бўлиб турибди (31). Уни 29 та гол билан Нилуфар Қудратова ("Севинч") таъқиб қилиб келяпти.

МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Хуллас, Олий лигада шунақа гаплар. "Севинч" 3 йиллик танаффусдан кейин Қашқадарёга чемпионлик руҳини қайтариши мумкин. Айни пайтда "Насаф" ҳам Суперлигада карвонбошилик қиляпти. Сизнингча, олтин медаллар учун қайси жамоанинг имконияти юқорироқ?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика