Latest news

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  112 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  37 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Пшемислав Банашак: "Вазиятлар яратиш жуда қийин бўлди. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозондик" News

Пшемислав Банашак: "Вазиятлар яратиш жуда қийин бўлди. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозондик"

Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг "Пахтакор" футболчиси Пшемислав Банашакнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Жуда қийин ўйин. Сабаби, рақиб бешта ҳимоячи билан ўйнади. Вазиятлар яратиш жуда қийин бўлди. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозондик. 

- Бугун ҳам гол уришни уддаладингиз. Сизни ўзбек футболига тўлиқ кўникиб кетди десак ҳам бўладими?

- Мен бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Сизнинг сўзларингни тасдиқлашим мумкин. Гол урдим ва жамоа ғалаба қозонди. Бундан бахтлиман.

- Бугун гол киритдингиз. Шу билан бирга, сизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Яна бир неча гол уришингиз ҳам мумкин эди. Сизда вазиятлардан фойдаланиш борасида бироз муаммо бўлмоқда...

- Биламан. Бугун гол уришим учун 3-4 та яхши вазиятлар бўлди, аммо буни уддалай олмадим. Билмадим бунга нима сабаб бўлмоқда. Машғулотларда айнан шу масала бўйича қўлимдан келган барча ишни қиламан. Шунга қарамасдан, ҳозир бахтлиман. Жамоага ёрдам бериш учун барча нарсани қиламан

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика