Latest news

16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  0 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  1 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  1 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  21 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14

Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади News

Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади

Диогу Жота ва Жорже Коста вафотидан кейин Португалияда давлат мукофотларига сазовор бўлишди.

Мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соуза собиқ футболчиларга "Хизмат кўрсатган" орденининг командор унвонини берди. Мукофотлар уларнинг яқин қариндошларига топширилгани Португалия футбол федерацияси томонидан маълум қилинди.

Бундан ташқари, мамлакат Бош вазири Луиш Монтенегру Жота ва Костага "Спорт соҳасидаги хизматлари учун" фахрий белгисини берди. Ушбу мукофотлар Жотанинг хотирасига ўтказилган тадбирда унинг яқинларига топширилди. Тадбирда Португалия термаси футболчилари қатнашди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота ва унинг Португалия иккинчи лигасидаги "Пенафиэл" жамоасида ўйнаган укаси Андре Тейшейра да Силва 3 июль куни Испанияда йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлишганди. "Порту"нинг собиқ ҳимоячиси Жорже Коста эса 5 август куни юрак хуружидан вафот этди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика