Latest news

15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  0 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  21 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4

Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди News

Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди

Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробеж лавозимини тарк этди, деб хабар берди Польша футбол иттифоқи (PZPN) матбуот хизмати.

Аввалроқ Польша термаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Пробеж бошчилик қилаётган пайтда терма жамоада ўйнамаслигини айтганди. 36 ёшли форвард мураббий ундан сардорлик боғичини олиб қўйгач, шундай қарорга келган.

"Ҳозирги вазиятда терма жамоа манфаати учун энг тўғри қарор мураббийликдан кетишим бўлади деган хулосага келдим. Польша терма жамоасида ишлаш менга профессионал орзумни рўёбга чиқаришга имкон берди, бу энг катта шараф", – деди Пробеж.

10 июнь куни польшаликлар ЖЧ-2026 саралаш баҳсида Финляндия терма жамоасига (1:2) имкониятни бой берди. Польша термаси 3 ўйиндан кейин "G" гуруҳида 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Пробеж 2023 йилнинг сентябридан буён Польша терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа 21 ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 7 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика