Latest news

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди News

Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Пол Гаскойн ҳушини йўқотиб, шифохонада реанимацияда ётибди.

Бу ҳақда "Mirror Football" нашри хабар берди.

"Тоттенхэм" ва "Ньюкасл"нинг 58 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Англиянинг Пул шаҳридаги уйида ҳушсиз ҳолда топилди. Футболчини сўнгги пайтларда унга уй юмушларида ёрдам бериб келаётган эски дўсти Стив Фостер шу ҳолатда кўрган ва дарҳол шифокорларни чақирган.

Манбага кўра, Гаскойн реанимацияга ётқизилган, бироқ ҳозир унинг аҳволи барқарор ва тузалиб бормоқда. Тахминларга кўра, собиқ футболчи бир неча кун касалхонада қолиб, шифокорлар назоратида бўлади.

Гаскойн – Англия футболи Шон-шараф зали аъзоси. У 1990 йилги Жаҳон чемпионати ва 1996 йилги Европа чемпионатининг рамзий терма жамоаларига киритилган. Икки карра Шотландия чемпиони, Англия Кубоги ва Шотландия Кубоги совриндори саналади.

Rating: +3   

Comments

+1   
21 jul 12:55:47
Турабек Ш
Бу хам Жорж Бест каби улим топмаса булди бу меёридан ортик ичиш яхшиликка олиб келмиди
   
21 jul 20:05:04
WoLfMeN
Kup ichganiga vapshe qarib ketibdi huddi 70 yoshga uxshedi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика