Latest news

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  4 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  33 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1007 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  10 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

Питер Хюистра: "Санжар Қувватов бизга қўшимча икки очкони тақдим этди" News

Питер Хюистра: "Санжар Қувватов бизга қўшимча икки очкони тақдим этди"

Coca-Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувни турлича икки бўлимдан иборат бўлди деб айтган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Яна гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Иккинчи бўлимда эса майдонда кескин курашлар кўзга ташланди. Ҳар битта эпизод курашларга бой бўлди. Биз кўпроқ олдинга интилиб яхшироқ вазиятларни яратишни истагандик. Биз яна бир гол киритишга ҳаракат қилдик, лекин "Машъал" ҳам вазиятларга эга бўлди. Пенальти бўлган вазиятда Санжар Қувватов ғалабани сақлаб қолди ва бизга дурангдан фарқли равишда қўшимча 2 очко тақдим этди. 

- Чемпионатда юзага келган танаффусдан сўнг ўтказилган ўйинларда "Пахтакор" биринчи давражаги ўйинлар каби катта ташаббусга эга бўла олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? 
- Бунга биринчи навбатда рақибларни сабаб сифатида кўрсатган бўлардим. Улар бизга қарши жуда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Ўз навбатида биз қарши ҳужумлар ва ҳужумдаги ижодкорликда янада кучайишимиз керак. Айнан шу жиҳатлар устида ишлаймиз.

Бундан ташқари бугун рақиб кескин курашларга бой ўйнади. Ҳакам ўйинни қатъий бошқаришни истаганида дастлабки дақиқалардаёқ рақиб футболчиларига 2та карточка кўрсатиши ҳам мумкин эди. Бироқ у курашларга қўйиб берди. Ўйин шундай давом этса, бизнинг жамоа ҳам бунга мослашиб бориши керак эди. 

- "Пахтакор" битта гол уриб олгач ўйинни бироз пасайтирмоқда. Ва ўйин охиригача шу ҳисобни сақлаб қолишга интилаяпти. Бу сизнинг тактикангизми ёки чиндан ҳам футболчиларнинг кучи етмай қолаяптими? Шунингдек, Шота Арвеладзе даврида жамоа ҳужумларни кўпроқ қанотлар фаоллиги эвазига ташкил этарди. Ҳозирда эса асосан марказдан ҳужумларни кўрмоқдамиз. Бу сизнинг ўзгартирган услубингизми?
- Бизда ўйин фалсафа охирги 4 йилдагидек бир хил, ўзгартирилмаган. Шота Арвеладзе даврида ҳам бунга ўзим ёрдам берганман ва ҳозирда ҳам шу услубда давом этаяпмиз. Лекин бошқа тарафдан рақиблар ҳам бизга қарши майдонда фаоллик кўрсатишга интилмоқдалар. Қайсидир маънода улар бунинг уддасидан чиқишаяпти деб ҳисобласа бўлади. Футболчилар ўзларида жанговор кураш учун куч топа олишаяпти. Ҳар доим шунақа услубда ўйнасак, бу биз учун жуда қизиқарли бўлади. 

Тактикамизда ўзгаришлар йўқ, биз имкониятини топиб қанотлардан ҳам ҳужумлар уюштирамиз. Албатта Жалоддин Машарипов каби футболчилар ўйин фалсафасини бошқачароқ кўринишда бўлишини таъминлай олади. Бизда ҳозир у йўқ, қанотларда бошқа футболчилар ўйнашмоқда. Сабаб шу билан боғлиқ, Машарипов бўш худудларни юзага келтирарди. Шу орқали бизда гол уриш имконияти кўпроқ бўларди. Футбол шуниси билан қизиқ, аввалги ва ҳозирги услуб бир хил бўлса ҳам футболчиларда ўзгариш юзага келма ўйин фалсафаси, сурати ҳам бошқача кўриниш олаверади. Бу жуда яхши холат, чунки футболда натижани олдиндан билсанг унинг қизиғи ҳам қолмайди.

- Рақиб 6 киши бўлиб ҳимояланса, "Пахтакор" вазиятлар яратишга қийналмоқда. Бу ҳақида ҳам ўйлаб кўрилганмиди?
- Бизга қарши рақиблар мана шундай ўйнаганларида олдинга чиқиш орқали бўш худудлар яратишга уринаяпмиз. 

- Ҳимоя чизиғида Анзур Исмоилов, Егор Кримец ва Владимир Козаклар ўйин қайдномасига киритилмади. Уларнинг соғлиги яхшими?
- Козакнинг кўзига инфекция тушган, шу сабаб бугун бизга ёрдам бера олмади. Анзур Исмоилов умид қилишимча бир-икки ҳафтада сафга қайтади. Кримец ҳам операцияни бошидан ўтказиб узоқроқ муддатга сафдан чиққан. Ўз навбатида бу холат Марлен Чобановнинг асосий таркибда тушишига сабаб бўлди. Футболчиларга мана каби вазиятларда синаб оламиз. Умуман олганда бугун Марленнинг ўйинидан қониқдим.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика