Latest news

10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   2 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  4

Питер Хюистра: "Ғалаба билан имкониятимизни яхшилаб олишни хоҳлаймиз" News

Питер Хюистра: "Ғалаба билан имкониятимизни яхшилаб олишни хоҳлаймиз"

"Эйр Форс" - "Пахтакор" ўйинидан олдин матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистрага ҳимоячи Анзур Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: - "Эйр Форс" билан беллашувга яхши ҳозирлик кўряпмиз. Ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз яхши жамоа, юқори савиядаги футболчилари бор. "Шаржа"га қарши улар жуда яхши таассурот қолдиришди. Кейинги босқичга чиқиш учун эртанги баҳсда ғалаба имкониятимизни яхшилайди.

Икки йил олдин "Эйр Форс" билан плей-офф босқичида ўйнагандик. Бу жамоа сафида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоада қолган футболчилари ҳам бор. Ўшанда бир учрашувдан иборат тўқнашув эди. Бор кучни ўша ўйинга ташлаш мумкин эди. Ҳозир эса бошқача ҳолат. Гуруҳда жами олти беллашув ўйналади.

Захирадан туширилган футболчиларнинг фойдали ўйнагани жуда яхши. Бизда баҳсни ўзгартириш учун имконият бўлиши қувонарли. Тошкентдаги салқинроқ ҳаводан кейин бу ерда иссиқ ҳавода футбол ўйнаяпмиз. Бундай шароитда беш алмаштириш имкониятига эга бўлиш ёқимли. Қайси футболчилар бошланғич таркибда тушишини кейинроқ ҳал қиламан.

Исмоилов: Биз ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Эртага ўзимиз хоҳлагандек ҳужумкор футбол кўрсатиб, ғалабага эришишни истаймиз. Рақиб кучли, уларни ҳурмат қиламиз. Аммо йигитлар билан ютуқ орқали имкониятимизни яхшилаб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Мусобақада кўплаб ўйинлар ўтказганман. Навбатдаги ўйинлар учун жамоавий бирдам бўлиб, машғулотларда тер тўкишда давом этиб, жипслашган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизга ишониб, бир-биримизни қўллаб қувватлашимиз зарур.



Al Quwa Al Jawiya

AFC Champions League Grp. B . Round 2

17/04/2021, 21:00

0
:
0
Finished

Pakhtakor Tashkent

45'
90'
67'  Hussain Jabar (Shareef Abdulkadhim)
79'  Karar Nabeel (Ali Muhsen)
79'  Louai El Ani (Hammadi Ahmad)
82'  Maytham Jabbar
90'  Mohammed Ali Abboud (Ehsan Haddad)
40'  Sardor Rashidov
45'  Abrorbek Ismoilov
64'  Eren Derdiyok (Diyor Kholmatov)
64'  Abrorbek Ismoilov (Sharof Mukhiddinov)
79'  Sardor Rashidov (Sherzod Temirov)
90'  Farrukh Sayfiev (Sherzod Azamov)

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика