Latest news

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Пиоли: "Милан" ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди, бироқ вазиятларидан фойдалана олмади" News

Пиоли: "Милан" ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди, бироқ вазиятларидан фойдалана олмади"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Рома"га қарши ўйинда вазиятлар фойдаланилмаганидан мамнун эмас.

"Унчалик ёмон ўйин кўрсатмадик. Бизга керакли вазиятларда тўғри қарор чиқариш жиҳати етишмади. Ўйинни назорат қилдик, ташаббусни ушлаб турдик, бироқ вазиятлардан фойдалана олмадик. 

"Рома" ўз майдонида кам гол ўтказиб юборишини билардик. Аммо вақт ўтиши билан вазифа қийинлашиб бораверди. Бу биз истаган натижа эмас. Аммо бундан қочиб қутула олмадик. Агарда вазиятдан келиб чиқсак, натижа бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди. Ғалабага ишонгандим, чунки ҳозир яхши ҳолатда тургандик.

Ғалати ўйин бўлди. 106 дақиқанинг фақатгина 49 дақиқасида тўп ўйинда бўлди. Қийин баҳс, тўхталишлар кўпайиб кетди. Ритмни ушлаб туришни уддалай олмадик. Қачонки рақиб чуқур ҳимояланса, бўш ҳудудларни топиш осон бўлмайди. Тўпни рақибга осонгина топширдик, рақибларнинг ҳудудини очиш учун етарлича комбинацион ўйнамадик.

Ғалабани истагандик, бироқ бир очко олдик. Икки жамоа ҳам уйга мамнун ҳолатда қайтса керак", - деди "Милан" бош мураббийи.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика