Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда News

"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Чезаре Пранделли Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига ўтиш учун курашаётган "Ювентус" имкониятларини юқори баҳолади ва уларнинг вазияти умидсиз эмаслигини таъкидлади.

Вазият қандай?

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ плей-офф босқичининг жавоб ўйини бугун Туринда бўлиб ўтади. Истанбулдаги дастлабки баҳсда турк клуби 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган эди.

Пранделлининг фикри ва ишончи:

Мутахассиснинг сўзларига кўра, сафардаги ўйин турклар учун бутунлай бошқача сценарийда кечади:

"Уйдаги "Галатасарой" — битта жамоа, сафардагиси эса умуман бошқа. Уларнинг ўртасидаги фарқ жуда катта. Дастлабки ўйиндаги 2:5 ҳисобидан кейин "Ювентус"га кейинги босқичга ўтиш қийин бўлади, лекин бу имконсиз эмас. Тарих эпик ғалабалар билан тўла, туринликлар бунга ишониши ва ҳаракат қилиши керак".

Пицца ва Спаллетти фактори:

Пранделли журналистнинг "Ювентус"нинг кейинги босқичга чиқишига пул тикармидингиз?" деган саволига шундай жавоб қайтарди:

"Ҳа, бунга пицца тиккан бўлардим. Таркибида Осимхен бўлган жамоага уч ёки тўртта гол уриш ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш осон бўлмайди. Лекин Истанбулдаги биринчи бўлимдан кейин "Галатасарой" 45 дақиқа ичида "Ювентус"га учта гол уришини ким тасаввур қила оларди?

Спаллетти жамоаси буни уддалай олади, нега энди йўқ? Агар улар дастлабки йигирма дақиқа ичида ҳисобни очишса, психологик жиҳатдан ҳамма нарса ўзгаради", — деди Пранделли.

Кўринишидан, бугун Туриндаги стадионда ҳақиқий футбол спектакли ва ҳужумкор ўйин гувоҳи бўламиз.

Rating: +1   

Comments

   
25 feb 21:01:23
Музаффар Махмудов
Юве қандайж жамоа эдия. Бечоралар пақирлашиб қолишди
   
25 feb 19:41:56
Azizbek Rustamovich
Men bugun Galatasaray va Monakoga muxlisman.
   
25 feb 19:36:05
leva8989
Barsa:PSJ,Real:ManCity...kembeklar ko'p bo'lgan,lekin kecha Bude Glimt hotirjam qarshi hujumda o'ynab uddaladi,hozirgi futbolda nomlar emas,taktik o'yin hammasini hal qiladi,Yuveda bosib ko'p,lekin menimcha Italiya klublari bu yil dam olishsa kerak,eng qiziq intrigali o'yin baribir Real vs Benfika...
   
25 feb 18:11:03
Асилбек Муминов
Reply to comment by Korea
Осимхен ушлаб қолиша олмайсан, чунки сизларда Ҳусанов йўқ.Туркиядаги ўйинда Осимхен гол урмаса ҳам деярли барча голларда иштирок этди.
Осимхенни вес карьерасида факат хусанов тухтатиб коганми ёки факат 1 та дуел буладими??? Мисол месси ван дейкдан утолмаган шунда месси умуман утолмеди дганими бу мантигиз буйича
   
25 feb 17:59:12
Jahongir Mansurov
Galatasaray qarshi hujumlarda yana urib ketadiyov.
   
25 feb 17:55:05
Kane 010 Kane 010
Яхши Хужумчиси булса Камбек килами тузик курук Хужумчи олмади
   
25 feb 17:54:40
Korea
Осимхен ушлаб қолиша олмайсан, чунки сизларда Ҳусанов йўқ.Туркиядаги ўйинда Осимхен гол урмаса ҳам деярли барча голларда иштирок этди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика