Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Тожикистон термаси бош мураббийи Петр Сегрт: "Мамлакат футболи тарихидаги энг катта ғалабани қўлга киритдик" News

Тожикистон термаси бош мураббийи Петр Сегрт: "Мамлакат футболи тарихидаги энг катта ғалабани қўлга киритдик"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан ўйинидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Парвизжон Умарбоевлар матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, улкан ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Барча ўйинчиларни табриклайман. Бугун ҳамма ажойиб ҳаракат қилди. Тожикистондаги барча инсонларни табриклайман. Ливанга ҳам яхши ўйин учун раҳмат айтмоқчиман.

- Парвизжон, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида ўйин ҳақида фикр билдирсангиз? 

- Жуда бахтлиман. Жамоамга ёрдам берганимдан жуда мамнунман. Гол ўтказишимизга қарамай, биз тўхтамадик ва ўзимизга керакли нарсага эришдик. Ғалабамизни президентимизга бағишламоқчиман. Эрталаб Президентимиз билан кўришгандик, улар бизга жуда катта мотивация бергандилар. Уларни хурсанд қилиш учун барча ишни қилдик.

- Иккита голингиз бекор қилинди. Ундан кейин эса рақиб гол урди. Шунча қийинчиликдан кейин ўйинга қайтишга қандай куч топдингиз?

- Қийин бўлди. Ўйин давомида барчага ҳали имконият борлигини таъкидладим. Барча шогирдларимга тўлиқ ишонгандим. Тожикистонликлар ҳақиқий жангчи бўлишади. Ўйиндан олдинги тайёргарлик жараёнида ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқлигини барчага таъкидлагандим. 

- Жаноб мураббий, ўйин охирида йўқолган кўзойнагингизни топдингизми?

- Ҳа, ОФК комиссарларига раҳмат. Менга кўзойнакни топиб беришди, аммо синган ҳолда. Кимдир кўзойнагимни таъмирларлаб бермаса бўлмайди. (кулади)

- Мураббийни ғалаба билан табриклайман. Жамоа финалга чиқиши мумкинми?

- Аввал нимчорак финал ҳақида ўйлашимиз керак. Тўғри, орзу қилиш яхши. Лекин бироз реалистик бўлиш керак. Тожикистон мусобақанинг энг кучли 16 жамоасидан бири бўлди. Кейинги босқичда рақибдан қатъий назар бор кучимизни ишга соламиз.

- Парвизжон, Тожикистон ҳисобда ортда борганда ҳам таслим бўлмади. Шундай қийин ҳолатдан чиқиб кетишга нима туртки берди? 

- Ўйин қандай бўлганини ҳамма кўрди. Ҳисобда ортда бораётганимизда ҳам учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкинлигини сезиб тургандик. Ростини айтсам, сўнгги уч тўрт кун ичида фақат ғалаба ҳақида ўйладик. Бу хаёл ўйин давомида ҳам бизни тарк этмади.

- Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида кейинги ҳафта кўришамиз деб айтгандингиз. Бу нарса амалга ошадиган бўлди. Шу ҳақида гапирсангиз?

- Бу гапни ўзимга ишон билан айтгандим. Мен жамоамдан фахрланаман. Жамоадаги барча бу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бугунги ғалабадан мамлакатдаги барча инсонлар, ҳатто мамлакат Президенти ҳам мамнун бўлди. Мамлакат футболи тарихидаги энг катта ғалабани қўлга киритдик.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика