Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  0 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  8 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

“Penalty”: Сато Минори: “Якисоба, велосипед ва 2002 йилги мундиал ҳақида” News

“Penalty”: Сато Минори: “Якисоба, велосипед ва 2002 йилги мундиал ҳақида”

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони “Бунёдкор” клубининг легионер футболчиси Сато Минори бўлди.

Япониялик футболчи барча саволларга хушчақчақ кайфиятда жавоб қайтарди. Савол жавобни ўтказишда амалий ёрдам бергани учун “Бунёдкор” клуби матбуот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.

Гулшан Саъдуллаева: Келинг, ёшлик даврларингизни эслаймиз...
- Ёшлигим оддий ва содда ўтган. Мактабда фанларни ўзлаштиришга жуда тиришардим-у, барибир яхши ўқимаганман. Футбол ўйнаш менга қизиқроқ туюлаверарди.

Нарзулла Сайдуллаев: Япониядаги Гунма шаҳрида туғилган экансиз. Ўша шаҳар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳа, ёшлигим Гунмада ўтган. Гунма ҳам худди Тошкентга ўхшайди, лекин пойтахт шаҳар эмас. Гунмага борсангиз сизни якисоба билан меҳмон қилишади. Шаҳримнинг миллий таоми шу. Жуда мазали.



Гулшан: Ўзингизга 3та сифат билан таъриф беринг?
- Сокин инсонман, бироз уятчанлигим бор. Баъзан ҳазилкаш эканлигимни ҳам айтишади.

Нарзулла: Япония клубида ўйнаб туриб бошқа қитъага, АҚШга кўчиб ўтгансиз. Сўнгра Мексикага. Бу қандай содир бўлган?

- Фаолиятимни Японияда бошладим ва Европага кетишга ҳаракат қилдим. Бундан бир иш чиқмгач агентлар ёрдамида АҚШ клубига йўл олдим. “Индиана Инвадерс” клубида 10та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урдим. У ерда ўйнаб юрганимда менга Мексика клубидан қизиқишлар билдирилди ва кейинги фаолиятимни “Пуэбла”да давом эттиришга қарор қилдим. Бироқ бу клубда ўзимни бор маҳоратимни намойиш эта олмадим.

Гулшан: АҚШ, Мексика футболи ҳақида нима дея оласиз?

- Америка футболини мисли "шоу" тарзида тасаввур қилишингиз мумкин. Телевидения, кўп мухлислар, шов-шувлар ва ҳоказо. Мексиканинг эса ҳақиқий футболи ва ҳақиқий мухлислари бор. Футболни севган ҳар бир инсон уни ўзининг ярим жони деб ҳисоблайди. Мексика - футбол ватани, десам янглишмайман.


Нарзулла: Энди Латвия ва Белоруссиядаги фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз.
- Мексика клуби билан шартнома имзолаб шу ерда ўйнашни бошладим. Лекин кўп ўтмай тушуниб етдимки, бу жамоанинг савиясида ўйнай олишим учун ҳали анча меҳнат қилишим керак экан. “Пуэбла” билан 4 йиллик шартнома имзоланганди, бироқ яна агентлар ёрдами билан азалий орзуим бўлган Европага кетишни хоҳладим ва кўп ўтмай Латвия клуби мени ўз сафига қўшиб олди. “Гулбене” жамоасидаги фаолияти ажойиб бошланган 10та ўйинда 7та гол. Кейинчалик Латвия олий лигасида ўйнайдиган “Вентспилс” сафига ўтдим. “Вентспилс” сўнгра “Сконто” сафида мамлакат кубогини қўлга киритдим. Латвия ва Ўзбекистон футболининг ўхшаш ва фарқи томонлари нимада? Латвияда асосан жисмонан кучли футболчилар ўйнашади, кўпчилик футболчининг бўйи камида 190 см. Ўзбекистонда эса асосан тактика томонлама устун. Туркияда йиғин вақтида Белоруссия клуби менга қизиқиб қолишган. Брестнинг “Динамо” клубидаги фаолиятим ҳам яхши ўтган. Яхши савиядаги рақибларга қарши ўйнагаман.

Гулшан: Салбий ҳислатларингиз қайсилар?

- (узоқ ўйланиб) Билмайман. Ичмайман, чекмайман, уйқичи эмасман. Салбий ҳислатим йўқ экан (кулади).


Нарзулла: Япония терма жамоаси ниманинг эвазига кетма-кет Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда?
- Ўзим миллий терма жамоада тўп тепмадим. Шу боисдан ҳам бу саволга сиз истаганчалик тўлиқ жавоб бера олмасам керак. Юртимда болалар футболига эътибор катта. Японияда футбол академияларининг мураббийлари асосан Европада тажриба тўплаб қайтишади, бир омил шу бўлса керак. Айни пайтда “Бунёдкор” академияси ҳам ҳавас қиларлик даражада эканлигини таъкидлаб ўтишим мумкин. Айни пайтда Япония терма жамоасини жуда кучли дея олмайман.

Гулшан: АҚШ, Мексика, Латвия, Белоруссия ва Ўзбекистонда ўйнадингиз. Қайси мамлакатда ўзингизни қулайроқ ҳис қилгансиз?

- Футбол тарафлама кўпроқ Мексика мени ўзига жалб қила олган. Ҳаёт тарзи тарафлама Латвия ва Ўзбекистонни айтишим мумкин. Иккала давлатда ҳам дўстона ва самимий муҳит ҳукмрон.

Нарзулла: “Динамо” Брестда ўйнаган вақтда машғулотларга велосипедда борган экансиз. Бу маълумот қанчалик рост?

- Ҳа, шундай бўлган (кулади). Ҳам жисмоний тарафлама, ҳам етиб олишга қулай бўлгани учун ўзим учун мини-велосипед сотиб олганман. Сабаби стадион уйимдан 10 дақиқалик узоқда жойлашган эди. -Тошкентда шундай имконият пайдо бўлса, велосипедда юрармидингиз? – Йўқ, раҳмат. Тошкентнинг серқатнов кўчаларида юриш жуда хавфли.


Гулшан: Жамоангиздаги энг уйқичи, энг жаҳлдор ва энг мулойим футболчиларни айта оласизми?
- Иван Милошевич жуда кўп ухлайди. Қачон қарасам ухлаб ётган бўлади. Энг жаҳлдоримиз Зуаги бўлса керак. Самир Бекрич жентлменларга ўхшайди, энг мулойими у (кулади).

Нарзулла: Сергей Лушанга қандай таъриф бера оласиз?

- Сергей Иванович... Инглизча гапира олмайди (кулади). Агар жиддий гапирсак инсоний тарафлама жуда ажойиб инсон, маслаҳат ҳам беради, насиҳат ҳам беради. Футболчини ҳамма томонлама кучли қилишга уринади. Қачонки кўнглидагидек ҳаракат қила олмасак жаҳлга минишлари мумкин. Фаолиятим давомидаги энг қийин машғулотларни “Бунёдкор”да ўтаяпман, десам муболаға бўлмайди. Лушан жуда меҳнатсевар мураббий.

Гулшан: Футболчиликдан ташқари эришган энг катта ютуғингиз қайси?
- Бир ой олдин шахсий ҳаётимда бурилиш қилдим, турмуш қурдим (кулади)



Нарзулла: Ўзингиз билан бирга ўйнаган энг кучли уч футболчи?
- Японияда бирга ўйнаган футболчи Жун Тамано. У Мадриднинг “Атлетико” клуби ёшлари сафида ҳам ўйнаган. Жун фаолиятини менинг илк клубим бўлган “Засупа Кусатсу”да (“Thespa Kusatsu”) якунланганди. Қолган икки футболчи “Бунёдкор”дан – Сардор Рашидов ва Шакер Зуаги.

Гулшан: Ҳаётингиздаги энг оғир даврни эсга ололасизми? Бу вазиятдан қандай чиқиб кетгансиз?

- Бундан 3 йил олдин, Латвияда ўйнаётган пайтим мавсум охирида тиззамдан оғир жароҳат олдим. Натижада уни операция қилдиришга ва Японияга қайтиб кетишга мажбур бўлдим. 3 ой давомида футболдан, жамоадан йироқда бўлдим. Ҳам жисмонан, ҳам маънан оғир аҳволга тушиб қолгандим. Бироқ, оилам, яқинларим кўмаги, қўллаб-қувватлаши билан оёққа туриб олдим. Кўп ўтмай Белоруссия клубидан таклиф тушган ва Брестнинг “Динамо”сига ўтиб кетганман.

Нарзулла: Ўзбекистонга келиб сизни ҳайрон қолдирган жиҳат қайси?

- Машиналарнинг жуда серқатновлигидан ҳайратда қолганман. Бундан ташқари кўпчинча машиналарни бетартиб бошқаришади. Яна палов ҳам мени ҳайратлантирди.


Гулшан: Нима сизни хафа қилади?
- Мағлубият кайфиятимни туширади. Ватан соғинчи ҳам баъзида паришонхотир қилиб қўяди. - Нима сизнинг кайфиятингизни кўтара олади? – Мени фақат овқат жуда хурсанд қилиши мумкин (кулади).

Нарзулла: Япония термаси ҳар сафар Тошкентга келганида у билан бирга 100га яқин журналистлар келади. Ўзбекистон матбуоти келажакда Япония матбуоти даражасига чиқиши учун нималар қилиш керак сизнингча?

- Японияда журналистлар жуда серҳаракат, ҳамма нарсани ҳар тарафлама чуқур ёритишга ҳаракат қилишади. Бу борада уларнинг ҳомийлари ҳам бақувват. Ўзбекистонда ҳам асосан ўйинлардан кейинги матбуот анжмунларида кўп журналистларга кўзим тушади. Лекин улар қай тарзда ишлаётгани менга қоронғу. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, Ўзбекистонда фақат “Бунёдкор”нинг расмий сайтидан фойдаланаман. Сабаби фақат ўша ерда инглиз тилидаги маълумотларга дуч келишим мумкин.

Гулшан: Сизнингча, легионер футболчилар маҳаллий футболчиларга нималар бера олади?

- Улар бера оладиган асосий нарса бу тактика ва тажриба бўлса керак. Асосан, кўп клубларда ўйнаган футболчилар ўзида анча билим ва малакани мужассамлаштириб олади. Айниқса, ёш футболчилар улардан мотивация олади, деб ўйлайман.



Нарзулла: 2002 йилги Жаҳон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?
- Шунчаки ғаройиб. Ўша мундиални яхши эслайман. Шаҳарлар фақат футбол билан яшаган эди. Туристлар, хорижлик футбол мухлислари...Шахсан ўзим Англия – Швеция учрашувини кўриш учун Саитамадаги стадионга борганман. 50 мингдан зиёд мухлис, жаҳоннинг энг кучли жамоалари ўртасидаги баҳс, ғаройиб ҳиссиётларни бошдан кечирганман. Буларни сўз билан таърифлаб беришнинг имкони йўқ.  

Гулшан: "Пенальти" лойиҳаси сизга манзур бўлдими?
- Албатта! Кутилмаган саволлар мени ҳайрон қолдирди. Сизларга таклиф учун катта раҳмат.

Нарзулла: Сўнгги савол: Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси.
- Ўйлаб қарасам ўзим ҳеч қачон пенальти тепмаган эканман. 2012 йилги Европа чемпионати чорак финалида Италия ва Англия ўртасидаги ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Андреа Пирлонинг йўллаган зарбасини айта оламан. У паненка услубида Жо Хартни ожиз қолдирган эди. 


Савол-жавоблар тугагач Сатога Испания миллий терма жамоаси ва "Барселона" клубларининг бир неча йил олдинги таркиблари расми кўрсатилди. Футболчи иккала жамоадан бир нафардан ўйинчини таний олмади.


Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов


“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”

“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”

“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”

“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”

“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”

"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”

“Penalty”: Ғулом-Ҳайдар Ғуломов: “Футбол туфайли ҳаётда тўғри йўлдан кетяпман”

“Penalty”: Тимур Ҳакимов: “Пенальтидан гол уришни ҳам билиш керак”

“Penalty”: Шаҳзодбек Нурматов: “Манчестер Юнайтед” туфайли футболчи бўлганман”

“Penalty+Шахмат”: Нафиса Мўминова: “Футболда ҳам, шахматда ҳам ақлни ишга солиш керак”

“Penalty”: Мансур Саидов: “Умуман пенальти тепмаслигимга жиддий сабаб бор”

“Penalty”: Расул Раҳмонов: “Андижон”ни қийин вақтда ташлаб кетгим келмаган”

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика