Latest news

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  4 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

"Пахтакор"нинг таркиби ёшарса ҳам мақсади ўзгармайди. Хюистра билан ҳамкорлик давом этади" - Жафар Ирисметов News

"Пахтакор"нинг таркиби ёшарса ҳам мақсади ўзгармайди. Хюистра билан ҳамкорлик давом этади" - Жафар Ирисметов

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси учун бу йил қайсидир маънода омадли келди, дея оламиз.

"Шерлар" жорий мавсумда яна бир бор Суперлигада чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида бош мураббий Питер Хюистра Суперлиганинг "энг яхши мураббийи" сифатида эътироф этилган бўлса, Драган Черан "энг яхши тўпурар" совринига лойиқ кўрилди. Айни пайт улар ўз юртларида эканлиги боис совринни клуб вакиллари қабул қилиб олишди. Тақдирлашдан сўнг "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметов фикрларини билдириб ўтди. 


"Номзодлар орасида кўрсатилган учта мураббий ҳам мазкур совринга муносиб эди, деб ўйлайман. Балки Ўзбекистон чемпионлиги кубокдан устунроқ ҳисоблангандир. Овоз берганларга раҳмат айтиб қоламан. Ўйлашимча ҳаққоний бўлди",- дейди Жафар Ирисметов. 

- Питер Хюистра мавсум давомида ўзининг бир қатор эътирозларини билдириб ўтди. Хусусан майдон ҳақида кескин гапларни айтди. Унинг клубдаги келажаги борасида янгилик борми?

- Менимча Питер Хюистра билан ҳамкорликни кейинги йил ҳам давом эттирамиз. Лекин танқидларини асосли, деб биламан. Майдонларимиз талабга жавоб бермайди. Агарда майдонлар қанчалик яхши бўлса футболимиз ўсиши тезлашади. Хюистрани танқидини тўғри қабул қилиш керак. Уни кечирасизлар, деган умиддаман.

- Клуб спорт директори сифатида кейинги мавсумдаги режалар билан ўртоқлашсангиз. Таркиб ёшартирилиши натижаларга қанчалик таъсир қилади?

- "Пахтакор"нинг режаси кўпроқ ёшларга эътибор қаратган ҳолда чемпионлик учун курашиш. Таркибни ёшартирганимиз билан мақсадимиз ўзгармайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика