Latest news

19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  78 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:35Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  21 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  13 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради? News

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради?

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев амалдаги чемпион легионерлар лимити бўйича муаммога дуч келиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Шацких ёзда Камен Хаджиевни қўйиб юбориб, Пшемислав Банашак ҳамда Илия Мартиновични таркибга қўшиб олди. Шу ерда табиий муаммо пайдо бўляпти:

ЎзПФЛ регламентининг  9-боб 2-бандида легионерлар лимити 4+1 шаклида кўрсатилган. Бунда хорижлик ўйинчиларнинг камида 1 нафари осиёлик бўлиши талаб қилинади. Агар ОФКга аъзо мамлакатлардан ўйинчи бўлмаса, клуб 4 нафардан ортиқ легионерни рўйхатдан ўтказа олмайди. "Пахтакор"да эса айни пайтдаги легионерларнинг барчаси кўҳна қитъадан.

1. Драган Черан (Сербия)
2. Оливер Шаркич (Черногория)
3. Олексий Ларин (Украина)
4. Илия Мартинович (Черногория)
5. Пшемислав Банашак (Польша)

Ушбу ҳолатда "шерлар" раҳбарияти чет эллик ўйинчилардан бирини қўйиб юбориши керак. Акс ҳолда, клуб кимгадир "чиройли кўзлари" учун маош тўлашга мажбур бўлади.

Трансфер бозори очилиши билан Олексий Лариннинг "Нефтчи"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ, Фарғона клубида ҳозирча янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чеклов бор. Бозор ёпилишига эса бир кун қолди.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика