Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  4 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  6 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

"Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасди. Буни статистика ҳам тасдиқлайди News

"Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасди. Буни статистика ҳам тасдиқлайди

Кечаги ўйин бўйича таҳлилий иш.

"Пахтакор" кеча ўзининг ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги илк ўйинини ўтказди. Афсуски, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони БААнинг амалдаги чемпиони бўлмиш "Ал Васл"га минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўйин таҳлилини тайёрлади. Унга асос қилиб WyScout статистик платформасидаги маълумотлар олинди.


"Пахтакор" тўпга эгалик қилиш бўйича яхшироқ кўринди – 60% "Ал Васл"нинг 40%ига қарши. Максим Шацких жамоаси ҳақиқатдан ҳам устунлик қилди ва "биринчи рақам" бўлиб ўйнади. "Пахтакор" шунингдек кўпроқ узатмалар берди – 493 ("Ал Васл"да 323). Аниқлик ҳам юқорироқ эди – 82,3%га қарши 76,7%. Бундан ташқари, "Пахтакор" кўпроқ позицион ҳужумлар қилди – мос равишда 27 ва 24.

Қизиқарлиси, "Ал Васл" уч марказий ҳимоячи билан ўйнади. Скриншотда БАА клуби ўйинчиларининг кечаги ўйиндаги позицияларини кўришингиз мумкин.



Бу кутилмаган эди, сабаби "Ал Васл" кўпроқ 4-3-3 / 4-2-3-1 схемасида ўйнайди. Уч марказий ҳимоячи схемасига ўтилиши меҳмонларнинг "Пахтакор"дан қўрққанини ва аввалига мудофаадан ўйнашни режалаштирганини исботлайди.


"Ал Васл" сўнгги 10 ўйинда қўллаган схемалар (Transfermarkt маълумоти)


Бундай режа тўлиқлигича ўзини оқлади. "Ал Васл" "Пахтакор"га қочиб кетишга имкон бермади, шу сабаб "шерлар" кўпроқ юқоридан ва қанотдан узатмаларга боғланиб қолишди. "Пахтакор" 16та "кросс" (узатма / юқоридан узатма) амалга оширди, улардан атиги 5таси аниқ бўлди. Фарқлаш учун, "Ал Васл"да 13та кросс (4таси аниқ).

Черан учун юқоридан узатилган тўпни эгаллаб олиш ёки шеригига узатма бериш қийин эди – Драганга қарши камида икки нафар бақувват марказий ҳимоячи ўйнади. Бу "Пахтакор"нинг ҳужумдаги қолган ўйинчиларига ҳам тегишли. "Шерлар" ҳужумдаги 74та якка курашдан атиги 14тасини (18,9 %) ютишди. "Ал Васл"да эса рақамлар сал юқорироқ – 101 / 42 (41,6%).

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шундай деди: Биз умуман бошқа даражадаги жамоага қарши ўйнадик. Рақиб кучли эди – ҳам маҳорат бобида, ҳам жисмоний тарафлама. Сўнгги пункт якка курашларнинг умумий статистикасини акс эттиради: "Ал Васл" 126 дуэлни ютди, "Пахтакор" эса 97. Фарқ етарли даражада катта.

"Пахтакор"га яққол тўпни эгаллаб оладиган ва рақиб жарима майдончасида ҳимоячилар билан курашга киришадиган марказий ҳужумчи етишмади. Черан ҳалигача жамоага фойда келтирмоқда, аммо жисмоний ҳолат олдингидек эмас. Барибир 36 ёш кичик эмас.


Қуйида кечаги ўйин бўйича яна бир нечта қизиқарли рақамлар.


Ўйин темпи (кўрсаткич қанча юқори бўлса, жамоа шунча тезроқ ўйнайди):

"Пахтакор" – 15,2 / "Ал Васл" – 14,9.


Ҳужумдаги ўртача узатмалар сони:

"Пахтакор" – 4,8 / "Ал Васл" – 3,2.


Узун паслар фоизи (кўрсактич қанча паст бўлса, жамоа шунча кўпроқ комбинацион ўйнайди):

"Пахтакор" – 9,7 / "Ал Васл" – 17,4.


PPDA кўрсаткичи (ҳужумда рақибга имкон берилган узатмалар сони – рақам қанчалик паст бўлса, жамоа шунчалик тез тўпни ўзига қайтариб олади):

"Пахтакор" – 7,6 / "Ал Васл" – 12,1.


Ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, шубҳасиз шундай хулосага келишимиз мумкин: "Пахтакор" камида яхши ўйин кўрсатди. У кечаги ўйин бўйича мағлубиятга лойиқ эмасди ва фақатгина стандартдан тўп ўтказиб юборди, сабаби "Ал Васл" ўйиндан деярли ҳеч нарса яратмади (ўйин бошидаги икки вазиятдан ташқари).

"Пахтакор" рақибдан кучсиз бўлган ягона жиҳат – тўп учун кураш. "Ал Васл" ўйинчилари ҳақиқатдан ҳам жисмоний куч борасида "Пахтакор" футболчиларини ортда қолдиришди ва шу сабаб кўпроқ якка курашларни ютишди. "Пахтакор" қолган жиҳатларда рақибга мағлуб бўлмади, ҳатто кўпроқ жиҳатлар бўйича яхшироқ ҳам эди.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика