Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  105 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Паулу Фонсека: "Мен учун у энг зўри" News

Паулу Фонсека: "Мен учун у энг зўри"

"Милан" устози Паулу Фонсека "Монца"га қарши ўйиндан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Россонери" А Серия 11-тури доирасидаги беллашувда 1:0 ҳисобида зафар қучишди. 

"Мен ҳар бир янги ўйинни ўзгача иштиёқ билан кутаман. "Реал" билан беллашув алоҳида аҳамият касб этади ва бошқаларидан муҳимроқ деб ўйламайман. Ҳар бир учрашув муҳим.

Бугун биз ғалаба қозонишимиз зарур эди, бу ерда ўйнаш доимо оғир. Баъзи вазиятларда бизга агрессия етишмади, айниқса биринчи бўлимда. Қанотда қийинчиликларга дуч келдик. Бироқ барча қийинчиликларга қарамай, биз характеримизни намойиш этдик ва вазиятлар ярата олдик. 

Моратада вазият бўлмади дейиш нотўғри. Мен учун у ўйининг энг яхши футболчиси. У бугун майдондаги энг фойдали футболчи эди, унинг жамоа манфаати йўлида қилаётган иши эътирофга лойиқ", – деди Фонсека. 

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни миланликлар "Реал" билан ЕЧЛда куч синашади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика