Парагвай бош мураббийи: "Афғонистон Ўзбекистон билан жуда ўхшаш"
26 sep 14:00
News
Парагвай бош мураббийи: "Афғонистон Ўзбекистон билан жуда ўхшаш"
"Бугун жуда кучли рақибга қарши жуда қийин ўйин ўтказдик. Афғонистон бизга етарлича бошоғриқ бўла олди, айниқса, ҳисобда ортда бораётганимизда мувозанатни ўнглаш учун анча тер тўкдик. Лекин пенальтилар сериясига тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда, бу жамоага қарши ўйин қийин ўтишини олдиндан билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик.
Афғонистон Ўзбекистон билан жуда ўхшаш жамоа саналади. Икки жамоа ҳам курашувчан, икки жамоада ҳам тажрибали мураббийлар бор эди ва иккаласига қарши қийинчиликларга дуч келдик. Бугун ҳам биринчи бўлимда етарлича муаммоларга дуч келдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимизни яхшилаб, натижани ўз томонимизга оғдира олдик.
Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бўлғуси рақибимиз бўлиши мумкин бўлган Франциянинг Эронга қарши ўйинини муҳокама қилмоқчи эмасман. Қолаверса, французлар Таиландага қарши бош отириши керак, чунки Таиланд кучли жамоа, уларнинг мураббийи ҳам ўз соҳасининг мутахассиси. Шу боис имкониятларни 50 га 50 дея баҳолайман. Биз эса ғолиб чиққан жамоага қарши ҳозирлик кўрамиз", деди 48 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай терма жамоаси чорак финалда Таиланд — Франция жуфтлиги ғолиби билан беллашади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Comments