Latest news

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  0 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  10 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  8 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  10 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  18 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  18 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

ЎзПФЛ директорлигига Диёр Имомхўжаев номзоди тақдим этилди News

ЎзПФЛ директорлигига Диёр Имомхўжаев номзоди тақдим этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасига ташкилот бош директорини тасдиқлаш масаласи киритилди.

2020 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи этиб Имомхўжаев Диёр Аброрович белгиланган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш, футбол клублари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси талаблари асосида лицензиялашдан ўтказилишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ бош директорни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шу асосда Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директорини лавозимга тайинлаш бўйича Лига Ижроия қўмитасига Имомхўжаев Диёр Аброрович номзодини тасдиқлаш учун тақдим этилди. Мазкур масала Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши учун киритилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг навбатдаги Умумий йиғилишида Лига Ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика