Ўзил: "Мен "Эл Класико"нинг энг яхши даврида ўйнаганман"
24 mar 2023 19:32
News
Ўзил: "Мен "Эл Класико"нинг энг яхши даврида ўйнаганман"
"Реал"нинг собиқ футболчиси Месут Ўзил ўзи ўйнаган "Эл Класико" даврини ёдга олди.
Яқиндагина фаолиятини якунлаган футболчи 2010-2013 йиллар давомида "Реал" таркибида ўйнаган.
"Менимча, "Эл Класико"нинг энг яхши даврларида ўйнаганман. Ўшанда "Реал" ҳам "Барселона" ҳам ўзининг чўққисида эди, ҳатто ЕЧЛ ярим финалида ҳам ўйнагандик! Ушбу ўйинларда барча нарса бўларди. Моуринью Гвардиолага қарши, Роналду эса Мессига...
Бемалол айтишим мумкин, ҳозирги класиколарда жанговорлик ва ҳиссиётлар йўқолган. Ўшанда "Барселона" устидан қозонилган ғалаба доимо бизга лаззат берарди, чунки ўйинлар доимо қийин ўтган. ЛаЛигада 0:5 ҳисобидаги мағлубиятимиз ҳақиқий дахшатли туш бўлганди.
Кўплаб принципиал ўйинларда, дербиларда ўйнаганман, аммо бундай класико бошқа бўлмаса керак", - деди Ўзил.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments