Latest news

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  0 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади! News

Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади!

4-6 октябрь кунлари Тошкентда «7SABER» бренди кўмаги асосида «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича XII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этади ҳамда спортчиларнинг умумий сони 350 нафарни ташкил қилади.




Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров бу ҳақида шундай дедилар: «Давлатимиз раҳбарининг шахсан спортни ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари нафақат олимпиадачиларимиз ва паралимпиячиларимизнинг ажойиб ютуқларини белгилабгина қолмай, балки Ўзбекистонда янги спорт даврининг бошланишининг далолати бўлди. Бутун дунё пандемия оқибатларини бошдан кечиришда давом этмоқда: бўш ўриндиқлар билан ўтадиган мусобақалар янги воқеликнинг белгисига айланди десак муболаға бўлмайди, шунинг учун мухлислар иштирокида жаҳон чемпионатини ўтказиш истаги — чиндан ҳам дадил ва жиддий қадамдир. Ишончим комилки, мусобақа ташкилотчилари барча эҳтиёт чораларини кўришади ва Тошкентдаги жаҳон чемпионати чиндан ҳам ҳақиқий спорт байрамига айланади».

Жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ва аёллар учун мусобақада қуйидаги тоифалар тақдим қилинган:

• «Бодибилдинг» – мускулларнинг энг катта ҳажмига эга спортчилар беллашадиган мусобақанинг энг машҳур тоифаси;

• «Атлет-физик» – бу тоифада спортчилар ўзининг машғулотлари, овқатланиш ва турмуш тарзини идеал жисмоний ҳолатига эришиш учун тузадилар;

• «Фитнес-физик» – бу тоифада қадди-қомат, эластиклик, нафислик, техника ва эстетика баҳоланади, бундан ташқари акробатика элементлари ҳам ҳисобга олинади;

• «Модел-физик» – бу тоифада спортчилар мақбул мушаклар массасига эга келишган тана тузилишларини намойиш қилишлари керак;

• «Спорт-физик» – бу тоифада тананинг вазни, тузулиши ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинади.

WBPF президенти Датук Пол Чуа: «Жаҳон чемпионати узоқ танаффусдан сўнг ўтказилмоқда – биз бутун дунёдаги пандемия туфайли 2020 йилги мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Бу борада биз ўзбекистонлик ҳамкорларимиз мусобақани кенг-кўламда ўтказиш ниятида эканликладан жуда илҳомланиб, фахрланмоқдамиз. Ишонч билан айта оламанки, бўлажак мусобақа мисли кўрилмаган даражада ташкил этилади: бир неча ҳафта олдин WBPF вакиллари бўлажак мусобақалар обектларига инспекция ташрифи билан қадам ранжида этишди ва унинг кўламидан бошлари осмонга етди. Мен ҳамма нарсани Тошкентда ўз кўзларим билан кўришни орзиқиб кутмоқдаман».

Кенг кўламли тадбирни ўтказиб юборманг ва энг яхши жойлар учун чипталарни харид қилинг:  ЧИПТА ХАРИД ҚИЛИШ
Шунингдек, мусобақа youtube каналида ҳам ЖОНЛИ ЭФИРДА узатилади:

Instagram

Telegram

Facebook 


Реклама ҳуқуқи асосида

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика