Latest news

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  117 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  4 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди News

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди

Бугун Қаршидаги "Геолог" спорт мажмуасида "Севинч" аёллар футбол мактаби очилиш маросими ҳамда "FIFA womenʼs football campaign" фестивали бўлиб ўтди.

Футбол мактаби очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Сайфитдинович Эрматов, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. 

Очилиш маросимида дастлаб Равшан Эрматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан футболга катта эътибор қаратилаётгани ва буни натижаси ўлароқ вилоятимизда катта ҳажмда ишлар амалга оширилганини эътироф этди ва бунинг учун Қашқадарё вилояти раҳбарияти хусусан "Шўртан газ-кимё мажмуаси" раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам Қашқадарёда футбол учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бошқа вилоятларга ҳам ўрнак бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда "Насаф" ва "Севинч" жамоалари президенти Шуҳрат Асланов ҳам сўзга чиқиб, "Севинч" жамоаси ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа эканлигини, бу жамоа ўзбек аёллар футболи учун муҳим ўрин эгаллаганини, бу олиб борилаётган ишлар ўзбек футболи келажаги учун амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Футбол мактаби очилишида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Марко Станоевич ҳам бўлғуси футболчиларга омад тилашди.

"Севинч" аёллар футбол мактаби 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу даргоҳда юртимизнинг турли чеккаларидан истеъдодларни жалб қилинади. Маҳаллий футболчилар эса машғулотларга уйларидан қатнашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика