Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди News

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларнинг бир гуруҳи "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди. Улар орасида яқинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан 23 ёшгача бўлган Осиё кубоги финалигача етиб борган футболчилар ҳам бор. 

Жумладан, Жасурбек Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусайн Норчаев ушбу медаль билан тақдирланди.

Футболчиларимизни мукофот соҳиби бўлгани билан табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика