Latest news

09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  1 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  4 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8

Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди? News

Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?

Кеча "Жар" стадионида анъанавий "Мираброр Усмонов хотира турнири" старт олди.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этмоқда. Рақиблар сифатида Саудия Арабистони ва Япония танланган.

Кеча Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Келинг, учрашувнинг энг яхши уч футболчиси ҳақида гаплашамиз.



Нодир Абдураззоқов
Ўнг қанот вингери сифатида ўйнаган Нодир баҳс давомида жуда ҳам фаол ҳаракат қилди. 11-дақиқада айнан унинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Жаҳонгир Ўрозов гол уришга эришди. Иккинчи тайм бошида ОКМКдаги клубдоши Азиз Холмуродовнинг тўп узатишидан кейин Абдураззоқов дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олиб супергол муаллифига айланди. Ўйин охирида Нодирнинг ақлли узатмасидан кейин Асилбек Жумаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо гол ура олмади.




Зафармурод Абдираҳматов
Ўнг қанот ҳимоячиси кечаги ўйинда ҳам яхши ўйнади. Унинг қанотида ўйнаган рақибнинг 17-рақамли футболчиси Абдулкарим Дарисини бир неча бор "хот-дог"га юборди. 18-дақиқадаги унинг чиройли ва тезкор "юриши"дан кейин Азиз Холмуродов гол уриши мумкин эди. Умуман Зафармурод ўзи учун ажратилган 56 дақиқа давомида ўзини ёрқин томонлама кўрсата олди.  



Диёр Ортиқбоев
Шахсий фикримга кўра кечаги учрашувнинг энг яхши футболчиси айнан Диёр Ортиқбоев бўлди. Асосий таркиблар чиққан пайтда таянч ярим ҳимоясида ҳам, марказий ҳимояда ҳам ўйнай оладиган Диёр айнан қайси нуқтада ўйнашини кўпчилик билмади. Равшан Ҳайдаров 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашни танлади ва Диёр ҳимоянинг энг марказидан жой олди. Айтиш мумкинки баҳс давомида у деярли хато қилгани йўқ ва мен кутганимдан анчагина яхши ўйнади. Тўғри балки Саудия Арабистони ҳужумчилари унгача етиб боришмагандир, лекин Диёр ўйинга киришган барча вазиятларда тўпни ютди ва ишончли ҳаракат қилди. 

Бу фикрлар фақат муаллифнинг шахсий фикрлари ҳисобланади. Сизнингча энг яхши уч футболчи кимлар бўлди? 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика