Latest news

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0 (матнли трансляция)  38 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Ўзбекистон U-23. Кападзе кимларни чақирди ва кимларни чақирмади? Кимлар Осиё чемпионатида қатнашмайди? News

Ўзбекистон U-23. Кападзе кимларни чақирди ва кимларни чақирмади? Кимлар Осиё чемпионатида қатнашмайди?

1 июнь куни Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати баҳслари старт олади.

Кеча Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу мусобақадан олдинги йиғинга чақирилган 30 нафар футболчи номини эълон қилди.

Кенгайтирилган рўйхат:
Дарвозабонлар –
Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Олимпик"), Шукрон Юлдашев ("Олимпик"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик")

Ҳимоячилар – Абубакр Ризо Турдалиев ("Олимпик"), Достонбек Турсунов ("Олимпик"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Олимпик"), Элдорбек Бегимов ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ("Олимпик"), Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Алибек Давронов ("Насаф"), Одилбек Абдумажидов ("Ордабаси", Қозоғистон), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Нижний Новгород", Россия), Абубакир Ашуров ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор"), Абдурауф Бўриев ("Олимпик"), Даврон Анваров ("Олимпик"), Жасурбек Жалолиддинов ("Қайрат", Қозоғистон), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Фаррухбек Мухторов ("Олимпик"), Иброҳим Ибрагимов ("Металлург")

Ҳужумчилар – Алишер Одилов ("Олимпик"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Русланбек Жиянов ("Олимпик"), Темур Мамасидиқов ("Олимпик"), Муҳаммадали Ғиёсов ("Олимпик")




Абдувоҳид Неъматов, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев каби футболчилар аллақачон миллий терма жамоада ўйнаш тажрибасига эга бўлишган.

2003 йилда туғилган Абубакир Ашуров ва Аббос Файзуллаев рўйхатдаги энг ёш футболчилар ҳисобланади.

Кенгайтирилган рўйхатдан терма жамоа базаси ҳисобланган "Олимпик" клубидан 18 нафар футболчи жой олди. "Пахтакор"дан 4, "Насаф"дан 3, "Металлург" ва "Нефтчи"дан 1 нафардан футболчи йиғинга жалб этилди. Рўйхатдаги уч футболчи айни пайтда хориж клубида ўйнамоқда: Йўлдошев "Нижний Новгород", Жалолиддинов "Қайрат" ва Абдумажидов "Ордабаси".

Айни пайтда ўз клубида озми-кўпми ўйнаётган, жароҳати йўқ бўлган қуйидаги футболчилар кенгайтирилган рўйхатдан қуйидаги футболчилар жой олишмади: Умарали Раҳмоналиев ("Бунёдкор"), Нурмуҳаммад Тошпўлатов ("Локомотив"), Муроджон Раҳматов ("Насаф"), Бектемир Абдуманнонов ("Олимпик"), Абдуқодир Ҳусанов ("Энергетик-БГУ", Беларусь), Игорь Чикризов, Шаҳзод Акрамов ("Насаф").

Осиё чемпионати учун ҳар бир жамоа 23 нафар футболчини рўйхатдан ўтказади. Яъни кенгайтирилган рўйхатдаги 7 футболчи Осиё чемпионатида иштирок эта олмайди. Бизнинг тахминимизга кўра, Шукрон Юлдашев, Абубакир Ашуров, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Муҳаммадали Ғиёсов ва яна уч футболчи якуний рўйхатга кирмаса керак. Яъни Тимур Кападзени олдинда ёқимли бош оғриқ кутиб турибди.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика