Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси устози Ислом Исмоилов Парагвай, Панама ва Ирландиянинг кучли жиҳатлари ҳақида айтди News

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси устози Ислом Исмоилов Парагвай, Панама ва Ирландиянинг кучли жиҳатлари ҳақида айтди

U-17 Жаҳон чемпионати қуръаси натижаларига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Парагвай, Панама ва Ирландия билан бир гуруҳдан жой олди.

Қуръа маросимидан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов мусобақа ва рақиблар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар учала рақиб ҳам ўз минтақасининг кучли вакиллари саналади ва бу турнирга муносиб тарзда йўл олишган. Шу боис ҳар бир ўйинга алоҳида ва пухта тайёргарлик кўрамиз. 

Парагвай — Жанубий Американинг жисмоний куч, интизом ва техника уйғунлиги билан ажралиб турадиган жамоаси. Улар ҳеч қачон курашдан чекинмайди. Панама эса КОНКАКАФ минтақасида йилдан-йилга ўсиб келаётган футбол мактабига эга. Уларнинг ўйин услуби тезлик, қарши ҳужум ва юқори прессингга асосланган. Ирландия классик Европа футболи вакили бўлиб, кучли шаклланган ўйин ва интизоми билан ажралиб туради. 

Шубҳасиз, гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Бу босқичда осон рақиб йўқ. Аммо биз ҳам Осиё чемпионлари сифатида ушбу мусобақада шунчаки иштирок учун эмас, балки исталган жамоага қарши рақобат кўрсатиш, ўз салоҳиятимизни намоён этиш ва юртимиз номини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Жамоамизда ишонч бор, сўнгги йилларда катта тажриба орттирган, бир қатор оғир баҳслардан ўтган ва энди ҳар бир ўйинга чуқур таҳлил, аниқ режа ҳамда юксак руҳий тайёргарлик билан чиқади. Бор эътиборимизни рақибларни чуқур ўрганишга, иқлим ва муҳитга мослашишга, шунингдек, футболчиларимизни руҳий ва тактик жиҳатдан энг юқори даражада тайёрлашга қаратамиз. Юртимиз байроғини жаҳон миқёсида юқори кўтариш ва футбол мухлисларига қувонч улашиш биз учун шарафдир", – дея таъкидлади Ислом Исмоилов.

Аввалроқ Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионати "J" гуруҳидан жой олгани маълум бўлганди. Бугун маълум қилинишича, ўзбекистонлик ўсмирлар июнь ойида Жанубий Америкада йиғин ўтказади ва у ерда Чили ва Боливия терма жамоаларига қарши майдонга тушади. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика