Latest news

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  21

Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) News

Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Элдо Шомуродов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Футболчиларим намойиш этган ўйиндан қониқдим ва муҳими биз ғалаба қозондик. Бундай "сюрприз" голларни ўтказиб юборишимиз яхши эмас, бундай голлар рақиб жамоага совға бўлади. Тўғри, биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик, аммо дарҳол жавоб қайтара олдик. Айниқса, Шомуродов ўз голи билан жуда тез жавоб қайтарди. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Дастлабки икки учрашувда максимал натижа қайд этдик ва кейинги учрашувларни катта иштиёқ билан кутмоқдамиз" - дея фикр билдирди Сречко Катанец


Элдор Шомуродов

"Биринчи навбатда асосий вазифамизни бажардик ва уч очкони қўлга киритдик. Кераксиз голларни ўтказиб юбордик, лекин ўйинга тез қайта олдик. Ҳали ўйинлар кўп ва хурсанд бўлишга ҳали эрта. Биринчи бўлимдан сўнг йигитлар гаплашиб олдик ва эътиборлироқ бўлишга келишиб олдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун максимал ҳаракат қиламиз" - дея жавоб берди Элдор Шомуродов бугунги учрашув ҳақидаги саволга

- Кўп муҳокамаларга сабаб бўлган майдон ҳолати қандай экан?

- Майдон ҳолати жуда ёмон эмас экан. Биз бундан ёмонроқ майдонларда ҳам ўйнаганмиз. Икки жамоа ҳам бугун бир хил майдонда ўйнади. Майдон кўпчилик айтганидек ёмон эмас эди.

- Бугунги учрашувда футболчилар бир-бирини яхши тушуна олмагандек ҳиссиёт уйғонди, айниқса биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ушбу ҳолат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менимча, биз эътиборлироқ бўла олмадик. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. Рақиб ўз уйида ўйнаётгани сабабли, кучли иштиёққа эга эди. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик ҳам, муҳими ўйинга қайта олдик ва якунда ғалаба қозондик.




Сречко Катанец

- Қирғизистон терма жамоаси бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо жамоангиз тезда жавоб бера олди. Қирғизистон терма жамоасидан бундай курашувчан ўйин кутганмидингиз?

- Ўйин аввалида кераксиз хатоларга йўл қўйдик. Бунга нима сабаб бўлганини билмадим, балки майдон ҳолатидир ёки бошқа бир сабаб. Бугун рақибга кўп маротаба "совға" улашдик, кераксиз вазиятларда оддий хатоларга йўл қўйдик. Бу босқичда хатоларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Концентрацияни йўқотганимиз асосий муаммо бўлди. Эътиборли бўлмасак, ҳар қандай жамоа бизни жазолаб қўйиши мумкин.


Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика