Latest news

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  5 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Ўзбекистон МТЖ Намангандаги навбатдаги машғулотини ўтказди+Шерзод Темировдан интервью News

Ўзбекистон МТЖ Намангандаги навбатдаги машғулотини ўтказди+Шерзод Темировдан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши ўйин учун тайёргарликни бошлаб юборди.

Хабарингиз бор, Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи илк туридада Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шри-Ланкани 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бугундан жамоа навбатдаги ўйин учун тайёргарликни бошлаб юборди. Йиғинда барча футболчилар иштирок этди, йўқотишлар мавжуд эмас. Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ тарзда ўтказилди. Шунингдек, терма жамоа футболчиси Шерзод Темиров бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлабки ўйинни ғалаба билан бошладик. Учрашув анча қизғин руҳда ўтди. Рақибнинг қандай даражада эканлигини олдиндан билардик, шу боис кеча ишончли ғалабага эришдик. 

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги қолган рақибларига қараганда бир бош устун ҳамда ҳужумкор ўйин намойиш этиши табиий. Мураббий машғулотларда нималарга кўпроқ урғу бермоқда. Келгусида ўйинда учта ҳужумчини кўришимиз мумкинми?

- Ўзбекистонда ушбу босқичда иштирок этиши ғалати. Бунга ўзимиз сабабчимиз, шунинг учун ўзимиз муаммоларни бартараф этишимиз лозим. Эҳтимол, икки нафар ҳужумчи билан ҳам ўйнаганимиз маъқулдир, бу мураббий танлови, биз бунга аралашмаймиз. 

- Кеча таркибга жалб этилган ҳужумларнинг учтаси майдонга тушди, сизга эса имконият берилмади. Бунга сабаб нимада: мураббий машғулотлардаги ҳаракатларингиздан қониқмадими ёки унинг тактикасини шундайми?

- Бу мураббий танлови, кечаги ўйинда ҳам Катанец бир нафар марказий ҳужумчи ва унинг ортида тўп тепадиган ҳужумкор футболчини танлади. 

- Шри-Ланкага қарши баҳсдан сўнг сайтимизда кўпчилик изоҳ қолдирди, яъни Суперлигадаги ҳужумчиларни ҳам жалб қилганда, камида 2-3 та гол урарди деган мазмунда эътироз билдирди. Бу борада қандай фикрдасиз? Сизга ҳам эртанги ўйинда тўлиқ имкон берилса, рақиб дарвозасини ишғол қиламан дея ишонч билан айта оласизми?

- Ҳар футболчида ўзига бўлган ишонч мавжуд. Бу мураббийга ҳам боғлиқ жиҳат саналади. Мураббий имкон берса, қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман.

Оқил Абдубарноев тайёрлади


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика