Latest news

15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  0 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью News

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги йиғин одатдагидан бироз кечроқ, салқин об-ҳаво шароитида ўтказилди. Машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Терма жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Эртанги ўйинда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Келгуси баҳсда ҳимоячиларни камайтирган ҳолда кўпроқ ҳужумчиларни таркибда кўришимиз мумкинми? Мураббий тактик ўзгаришлар қилиш нияти борми?

- Таркиб ҳақида мураббий кўпроқ бош қотиради, шу боис барчасини у ҳал қилади. Таркиб қандай бўлишидан қатъи назар, ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳамда йирик ҳисобда зафар қучиш учун боримизни берамиз. 

- Мураббий рақиб жамоанинг алоҳида хусусиятлари ҳақида кўрсатмалар бердими?

- Албатта, барча рақиблар ўрганилмоқда ва шунга яраша тайёргарлик кўрилмоқда. Бизга видео орқали рақиб ўйини кўрсатилади ҳамда уларга қарши қандай ўйин намойиш этиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берилади. 

- Жамоа ичидаги муҳит қай даражада?

- Жамоада муҳит ажойиб, барчамиз бир-биримизни таниймиз. Йиғилиш давомида учрашганимизда хурсанд бўламиз, ҳазиллар қиламиз.

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика