Latest news

22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  5 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатларига йўл олмоқда News

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатларига йўл олмоқда

ЎФА томонидан сўнгги пайтларда аёллар футболини ривожлантириш, мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, тизимни ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Аёллар футболи қўмитаси ташкил этилиб, истеъдодли футболчилар тарбиялаш, малакали мураббий, шифокор ва психолог мутахассисларни жалб этиш, уларни барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Осиёда бу йўналишда етакчи мамлакат бўлмиш Япониядан мутахассислар жалб этилди. Терма жамоаларга хорижий йиғинлар ва кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, 9-12-апрель кунлари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сафар олдидан жамоа билан учрашди.

“Биринчи навбатда, Америка сафари олдидан Ассоциациямиз президенти Абдусалом Азизов номидан барчангизга омад ва оқ йўл тилаймиз! Яхши маълумки, АҚШ терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади ва тарихда энг кўп — 4 марта ушбу совринни қўлга киритган. Бу ўртоқлик ўйинлари бизнинг жамоа учун катта тажриба вазифасини ўтайди. Чунки олдинда жиддий мусобақалар бор ва биз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Шу сабабли терма жамоа бошқарувига Мидори Ҳонда каби малакали мутахассис таклиф этилди. Кучли жамоалар билан учрашувлар эса жамоамиз савияси ошишига хизмат қилади”, деди Р.Эрматов.






Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика