Latest news

22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  56 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  9 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  7

Ўзбекча трансферлар. Шартнома муддати ҳам ўта махфий сирми? News

Ўзбекча трансферлар. Шартнома муддати ҳам ўта махфий сирми?

1 январь кириб келиши биланоқ бир қатор клубларимиз янги футболчиларни таништиришни бошлаб юборишди.

Гап қайси футболчиларнинг қайси клубга ўтгани ҳақида эмас. Мутлақо! Мени бир нарса хайрон қолдирмоқда ва жаҳлимни чиқармоқда.

Янги футболчини таништираётганда клубларимиз тахминан мана шундай сўзларни ёзишади: "...Фалончи фалончиев билан шартнома тузилди. Умид қиламизки у мухисларимизни хкрсанд қилади ва янги мавсумда жамоамизга катта фойда келтиради..."

Барака топгурлар, футболчи билан неча йиллик шартнома тузилганини ёзиш қийинми ёки у ҳам махфий сирми? Ёки клуб раҳбари ёки бош мураббий шартнома муддатини ёзманглар, деб айтадими?

Одатда футболчи ва мураббийнинг маошини сўраганимизда, шартномада маошни ошкор қилиш мумкин эмаслиги ҳақида банд бор, деб жавоб беришади. Ўша шартнома қачонгача тузилганини ошкор қилса бўладими?

Чет элда 1+1 кўринишидаги шартномалар эълон қилинади, футболчи сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олингани ёзилади ёки бу ўйинчи эркин агент сифатида жамоамизга келиб қўшилди, дейишади. Бизда-чи? "Пахтакор" ва АГМК каби клублардан ташқари бошқа ҳеч бир клуб бундай нарсаларни ёзмайди.

Баъзида футболчи бошқа клубга ижарага берилганини мавсум охирида билиб қоламиз.

Янги йил байрамлари тугаганидан кейин ПФЛ барибир қайси футболчи қанча муддатга шартнома тузганини эълон қилади-ку! Шундай экан, яширишдан нима маъно бор? Қачон бизда ҳам раҳбарият клуб матбуот хизматига профессионал ишлашлари учун имконият яратиб бераркан? 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика