Latest news

15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  3 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  1 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  2 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  1 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  5 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  8 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5

Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади News

Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади

23 апрель куни Салом ТВ платформасида навбатдаги йирик премьера — “OUT” сериалининг биринчи қисми намойиш этилади.

Жанри бўйича спорт драмаси ва криминал элементларни ўзида жамлаган лойиҳа ўзбек контентида реализмга яқин, долзарб ижтимоий мавзуларни кўтаради.

10 қисмдан иборат сериал томошабинларни футбол ортидаги яширин дунё — келишилган ўйинлар, шантаж ва коррупция билан юзма-юз қилади. Асар воқеалари реал ҳаётдан — Россиядаги жаҳон чемпионати вақтида олинган интервьюдан илҳомланиб ёзилган.

Бош қаҳрамон — ёш футболчи Жасур, у жароҳатдан сўнг пул топиш илинжида ноқонуний ставкалар оламига кириб кетади. Дастлаб мажбуриятдек кўринган қарор уни қонун, спорт олами ва жиноят дунёси билан тўқнашувга олиб келади.

Сценарийнинг марказида — “спортда ҳамиша ҳалоллик ва адолат учун жой бор” деган ғоя ётади. “OUT” — бу нафақат футбол, балки танлов, виждон ва таваккал ҳақида ҳикоя.

Шиор: “Барча воқеалар аллақачон ўйлаб топилган”.

“OUT” — бу гол эмас, қарор ҳал қиладиган ўйин. Премьера 23 апрель, фақат salomtv.uz да.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика