Latest news

00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  0 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин News

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин

"Спартак" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ёзги трансфер ойнаси вақтида барибир бошқа жамоага ўтадиган кўринади.

Championat.Asia маълумотига кўра, Остонга Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Химки" клуби жиддий қизиқмоқда, аммо иккита муаммо бор.

Биринчидан, Ўрунов маошининг камайишига рози бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан "Спартак" футболчини ижарага беради ва унинг маошининг бир қисмини ўзи тўлаб боради.

Иккинчидан, "Химки"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган. Барчасига футболчи Александр Долгов олдидаги қарздорлик сабаб бўлди. "Химки" вакиллари яқин вақт ичида бу муаммони ҳал қилишларини маълум қилишган.

"Химки"га қўйилган тақиқ олиб ташланса, Ўруновни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Маълумот учун, Россия премьер-лигасида трансфер ойнаси бир ойдан кейин ёпилади. Айни пайтда "Химки"да собиқ футболчи Сергей Юран бош мураббий ҳисобланади.

Эътиборлиси, Сергей Юран 2020 йил Остон Ўруновнинг ёши "урилгани"га шаъма қилган ва кейин РФИ томонидан жаримага тортилганди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика