Остон Ўрунов машғулотларга қайтди
07 may 12:19
News
Остон Ўрунов машғулотларга қайтди
"Персеполис" шифокори Фарид Заринеҳнинг маълум қилишича, Остон Ўрунов душанба куни тиббий текшиувдан муваффақиятли ўтган. Шундай қилиб, у жароҳатини тиклаб улгурган ва сешанбадан умумий гуруҳ машғулотларида қатнаша бошлаган.
"Жамоанинг тиббиёт ходимлари ва физиотерапевти футболчининг жароҳатини тезроқ бартараф этиш учун астойдил ҳаракат қилди. Текширув натижалари ижобий бўлди, аммо футболчининг ҳозирги жисмоний ҳолати ва ўйинларга қанчалик тайёрлиги масаласини мураббийлар ҳал қилади", – деди Фарид.
Эслатиб ўтамиз, Остон Ўруновнинг жароҳати ҳақида 21 апрелда хабар берган эдик. 24 ёшли футболчи шу туфайли 1 май куни сафарда ўтказилган "Мес Рафсанжан"га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Ушбу ўйинда "Персеполис" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments