Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди News

Осиё кубоги-2023 саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди

8-14 июнь кунлари Наманган шаҳрида 2023 йили бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқич беллашувлари ўтказилади.

Тошкентдаги йиғин якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди.

Расмий ўйинлар олдидан Абдусалом Абдумавлонович миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, мухлисларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилиш муҳимлигини айтиб ўтди. Сречко Катанец жамоани расмий ўйинларга етарлича тайёрлаб, энди натижа қайд этиш вақти келгани таъкидланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчи ва мураббийлар билан ўтган суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Сречко Катанец шу вақт ичида терма жамоамиз билан яхши тайёргарлик ўтагани ва рақибларга қарши максимал эътибор билан ўйнаб натижага эришиш мумкинлигини айтиб ўтди. Қисқа муддат ичида учта ўйинда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори даражада ушлаш учун тиббий штабга ҳам керакли кўрсатмалар берилди.

Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика