Latest news

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  2 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  4 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  16 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди, Григалашвилида дубль News

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди, Григалашвилида дубль

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун Қирғизистоннинг "Алай" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Намангандаги "Марказий" стадионда ўтган баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа йирик ҳисобда ғалабага эришди. Элгужа Григалашвили биринчи таймда иккита гол уришга эришди. Танаффусдан кейин Эҳсони Паншанбе ва Иброҳим Ғанихонов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Меҳмонлар бу голларга фақат бир бор жавоб беришди холос - 4:1. 

Ўртоқлик учрашуви

"Навбаҳор" (Ўзбекистон) - "Алай" (Қирғизистон) 4:1

3 февраль 2022 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 6777 томошабин. 

Голлар: Элгужа Григалашвили 18, 24, Эҳсони Паншанбе 47, Иброҳим Ғанихонов 56 - Нурбоолот 48.

"Навбаҳор": Раҳимжон Давронов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Хуршидбек Мухторов, Давронбек Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Нурилло Тўхтасинов, Элгужа Григалашвили, Зоран Марушич.

Захирадан тушганлар: Ислом Кенжабоев, Эҳсони Паншанбе, Иброҳим Ғанихонов, Асад Собиржонов, Станислав Андреев, Жамшид Болтабоев, Сардор Теляков, Музаффар Мўминов.

"Олой": Абдураимов, Юсупов, Тўйчибоев, Сталбеков, Ирисбеков, Худайбердиев, Таалайбеков, Ўрозбек ўғли, Умаров, Откеев, Карипов.

Захирадан тушганлар: Алибеков, Сулаймонов, Сатихонов, Мамитов, Бахит ўғли.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика