Latest news

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  12 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Омад кулиб боққан футболчи ҳақида News

Омад кулиб боққан футболчи ҳақида

Бундай воқеа фақат эртакларда учрайди.

"Аталанта"да Алексей Миранчукнинг ҳозирча ишлари унча юришмаяпти. А Сериянинг охирги 10 турида бергамоликлар атиги 3та ўйинда ғолиб бўлишди, етакчилар гуруҳидан сезиларли даражада ортда қолиб кетишмоқда. Бунинг сабабларидан бири — жамоани ҳар томондан ўраб олган жароҳатлар эпидемияси. Клубнинг асосий ҳужумчиси Дуван Сапата 6 февралдан бери ўйнамаяпти, иккинчи форвард Луис Муриэль эса жорий йилда бор йўғи 2та гол урди. Гасперини охирги, "Болонья"га қарши учрашувда, Миранчук, Малиновский ва жамоанинг янги ўйинчиси Жереми Богасиз таркибни шакллантиришига тўғри келди. Ҳақиқий фожеа.

Мураббий бор эътиборини ёшлардан иборат таркибга қаратди. Улар орасида охирги ойда ўзини кўрсата олаётган гвинеялик Мустафа Сиссе ҳам бор эди. Йигитча "Женоа" билан учрашув қайдномасига киритилди. Ундан кейинги баҳсда эса 18 ёшли ҳужумчи катталар футболида дебют қилди. Сиссе "Болонья"га қарши ўйиннинг 65-дақиқасида майдонга тушди ва орадан 17 дақиқа ўтиб, учрашувдаги ғалаба голини урди.

Мустафанинг ўтмиши худди эртакка ўхшайди: 2 ой ичида қочқинлар жамоасидаги ўйинчидан А Серияда гол уришга эришди. Сиссе "Аталанта"нинг ёшлар жамоасида 27 февралда дебют қилган эди. Унга қадар "Rinascita Refugees"да (қўпол таржима қилганда — қочқинлар интеграцияси) тўп тепарди. Бу жамоа Италиянинг 8-дивизионида ўйнайди.

Мустафа 2003 йил Гвинеянинг Канкари шаҳрида туғилган. У 16 ёшида отасидан айрилди. Шундан сўнг ҳаётида кескин бурилиш қилишга қарор қилди ва бошқа мамлакатга, Италиянинг Саленто ярим оролидаги Лечче шаҳарчасига кўчиб келди. Бу ерда унга бошқа мамлакатлардан келган муҳожир ва қочқинларнинг мамлакатга мослашиш жараёнлари билан шуғулланидаган "Rete!" дастури ёрдам берди. Муҳожирларни бирлаштириш усулларидан бири — футбол. Мустафа ўзини тезда футболда кўрсата олди.

Сиссе ўзининг голлари билан жамоаси бир поғона юқорига, 7-дивизионга чиқишига ёрдам берган ва "Аталанта" скаутлари эътиборига тушган. Шартнома ҳам тез имзоланди — 23 февраль куни Мустафа "Аталанта" тизимига қўшиб олинди, 27-санада ёшлар сафида дебют қилди ва "Милан" примавераси дарвозасига 2та гол урди. 9 мартда эса "Наполи" ёшларига қарши баҳсда ғалаба голини нишонлади.

Мустафанинг иқтидори шу қадар яққол намоён бўлдики, "Аталанта" ҳаттоки, Европа Иттифоқидан бўлмаган футболчи учун қайдномада махсус жой ажратди — Италияда легионерлар учун ўзига хос чекловлар мавжуд. Сиссе ўйин услуби жиҳатдан қайсидир маънода Дуван Сапатани эслатади. Фақат фарқи шундаки, сифатли кураш олиб бориш учун ҳозирча Мустафага бақувват мушаклар етишмайди. Бироқ ҳужумчининг бошқа устун томонлари бор: голни ҳис қилиш, пластика ва вазиятни сифатли якунлаш.

Афтидан, "Аталанта"да ўзига хос ўтмишига эга янги юлдуз порлаш арафасида турибди. Уни эслаб қолинг. У тез кунда мухлислар орасида машҳур бўлиб, "Аталанта"нинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланса ажаб эмас!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика