Latest news

01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  25 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  46 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  18

"Олимпик" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ) News

"Олимпик" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)

Про-лиганинг 10-турида Тошкентнинг "Олимпик" клуби ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди.

Учрашув фарғоналикларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатни бошлаган "Нефтчи" вакилларида бир неча бор қулай имкониятлар юзага кела бошлади.

Бу орада Тимур Кападзе шогирдларининг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли чиқди. Тошкентликларнинг дастлабки зарбасини "Нефтчи" посбони Акбар Тўраев қайтариб қолди.

38-дақиқада Абдуллоҳ Олимовнинг чап қанотдан етказиб берилган тўпга боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 42-дақиқада "Олимпик" вакиллари "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишганди, бироқ бу паллада ён ҳакам байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари холатни қайд этиб бўлганди. Табиийки, бу гол инобатга олинмади. Кейинроқ, аниқроғи биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида "Олимпик" тўпурари Темур Мамасидиқовнинг "Нефтчи" жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. Ушбу ҳужумга жавобан эса тезкорлик билан ташкил этилган ҳужумда фарғоналикларнинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.

Айтиш жоиз, биринчи бўлимда Тимур Кападзе шогирдлари томонидан ташкил этилган ҳужумлар сони камроқ бўлган бўлса-да, тошкентликлар ўйинда бир оз тезкорроқ кўринишди. "Нефтчи" эса асосан аниқликка урғу қаратди. Фарғона жамоаси дастлабки бўлим давомида тўп назоратига урғу қаратганликларини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" жамоасининг биринчи бўлимда ташкил этган ҳужумлари борасида бир оз эътирозлар туғилди. Яъни диққат билан эътибор қаратсангиз асосан қанотдан ҳужум ташкил этилди ва жарима майдони ичкарисига юқоридан узатма берилди. Бу узатмаларни кўп "Олимпик" посбони Владимир Назаров устунлик билан эгаллаб олди. Вазиятни биздан ҳам яхшироқ нуқтадан кўриб "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов негадир жамоанинг ҳужум услубида бошқачароқ вариантларни қўллаб кўришга жазм этмади.

Шу тариқа беллашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими биринчисидан тубдан фарқ қилди. 47-дақиқада тезкорлик билан ташкил этилган ҳужум якунида Абдурауф Бўриев "Нефтчи" дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очди - 1:0. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни янада оширишди. "Олимпик" футболчилари эса айни шу вазиятни кутиб тургандек тўпни эгаллаб олишлари ҳамон тезкор қарши ҳужумга ўта бошладилар. Мана шундай ҳужумлар орадан бир оз вақт ўтиб ўз самарасини берди. 61-дақиқада Муҳаммадали Ғиёсов, 64-дақиқада эса Алишер Одиловлар фарғоналиклар дарвозасига айнан қарши ҳужумларда гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Беллашувнинг иккинчи бўлими шу сценарий остида ўтди. Ўйинни кузатиб борган мухлисларда гўёки иккинчи бўлимда "Нефтчи" бир ёки футболчи кам ўйнаётгандек тасаввур уйғонгани катта эҳтимол. Шу тариқа "Олимпик" ўз майдонида "Нефтчи"ни 3:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди.

Айтиш жоиз, бугун "Нефтчи" ўзининг энг ёмон ўйинини ўтказди. Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, шонли тарихга эга Фарғона жамоаси мухлисларига сабр тилаймиз. Бу ўйинни ҳозирнинг ўзидаёқ унутган маъқул. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бугун "Нефтчи"да нимадир ўхшамади. Ўйиннинг боришига қараб услубни ўзгартириш, вазиятдан келиб чиқиб ўринли захирани амалга ошириш лозим бўлган холатларда мураббий имзоси кўринмади. "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзенинг эса аксинча тарзда ўйинга тайёрлаган режаси ижобий самара берди.

Учрашув давомида маълум бир муддатлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган бош ҳакам Азиз Асимовнинг ҳуштаклари жуда кўп янгради. Бош ҳакамнинг оддий вазиятларда ҳам ҳуштакка мурожаат қилавериши унинг ўз ишини соғиниб қолганлигини кўрсатиб бергандир эҳтимол.


Про лига. 10-тур
8 июнь, сешанба

ОЛИМПИК – НЕФТЧИ - 3:0 (0:0)

Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Тимур Гайнулин, Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Голлар: Абдурауф Бўриев, 47 (1:0), Муҳаммадали Ғиёсов, 61 (2:0), Алишер Одилов, 64 (3:0).

"Олимпик": Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Шохжаҳон Султонмуродов, Беҳзод Шамсиев, Темур Мамасидиқов, Бектермир Абдуманнонов, Достон Турсунов, Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов, Шаҳзод Тоиров Муҳаммадали Ғиёсов.

Захира: Ҳамиддуло Абдунабиев, Руслан Жиянов, Фаррухбек Мухторов, Элдор Бегимов, Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Жавоҳир Абдуалимов, Муҳсинжон Норматов, Диёр Рамазнов.

"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдоров, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкатжон Муллажонов, 21. Аъзамжон Алиев, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов

Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 14. Шерзод Каримов, 22. Умар Адҳамзода, 33. Тоҳиржон Шамшитдинов.

 


Бекзод Толибов

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика