"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин
26 aug 23:55
News


"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин
Tuttosport нашрининг хабар беришича, туринликлар яхши таклиф келса, ҳужумчини сотишни мўлжалламоқда.
Сербиялик футболчининг янги жамоаси "Милан" бўлиши мумкин. "Россонерилар" бош мураббийи Массимилиано Аллегри олдинроқ Влахович билан ишлаган, у учун бу биринчи даражали мақсад, аммо раҳбарият арзонроқ футболчини маъқул кўрмоқда.
Taъкидланишича, ҳозирда томонлар битим устида фаол иш олиб бормоқда, унга тенг қийматли ўйинчини киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Масалан, Алексис Салемакерс, у "Ювентус" ўйинига мос тушади, лекин айни пайтда Салемакерс Аллегрининг севимли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча "Милан" белгиялик футболчидан воз кечишни истамаяпти, аммо трансфер имконияти ҳам истисно этилмаяпти. Вазият шуни тақазо қилса, "Милан" бу келишувга рози бўлиши мумкин.
Асосий муаммо сифатида Влаховичнинг агентлари кўрилмоқда. Футболчининг вакиллари Влаховичнинг маошини камайишига рози эмас.
Similar news

Comments
Leao , Pulisic , Y.Musa , Moodrichlar yordamida